Марказий банк 21 июндан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Фото: «Дарё»

Унга кўра, долларнинг расмий курси 13,43 сўмга пастлаб, 10 567,60 сўмни ташкил қилди. Евро 51,98 сўмга пастлаб, 12 593,41 сўм бўлди.

Фото: Марказий банк

Бундан аввал долларнинг расмий курси 9,43 сўмга пастлаб, 10 581,03 сўмни ташкил қилганди. Ўзбекистонда ушбу валюта курси олти кунлик кўтарилишдан сўнг қаторасига учинчи кун пастлади.

Мамлакатдаги тижорат банкларида эса 16 июнь куни доллар курси 10 670 сўмга қадар ошганди.