2012 йилнинг 11 февралида 48 ёшли хонанда Уитни Хьюстон ҳаддан ортиқ кокаин дозаси сабабли вафот этди. Дунё бўйлаб хонанданинг миллионлаб мухлислари ҳозиргача уни эслашади ва афсонавий қўшиқлари ижро этиб келинади.

Фото: Legion Media

  1. Уитни Хьюстон ҳеч қачон қўшиқчи бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Болалигида у акаси билан ўйнаб, бўйнидан жароҳат олади: кийим илгич тегиб, унинг томоғини йиртиб юборади. Шифокорларнинг фикрига кўра, агар илгак атиги бир сантиметр чуқурроққа кирганда, Уитни қўшиқ айтиш тугул, ҳатто гапира олмас эди.

    Фото: Legion Media

  2. Уитни Хьюстон карьерасини модель сифатида бошлаган ва Seventeen’нинг муқовасида чиққан биринчи қора танли модель бўлган.
  3. 70 йилларнинг ўрталарида Элвис Пресли кантри-хонанда Долли Партондан I Will Always Love You қўшиғининг муаллифлик ҳуқуқини олишга ҳаракат қилган, аммо қўшиқчи бунга рози бўлмаган. Композиция 1992 йилда Уитни Хьюстон томонидан «Тансоқчи» фильмида ижро этилганидан сўнг машҳурликка эришган.

    Фото: Legion Media

  4. Шунингдек, бу қўшиқ сиёсий мақсадларда ҳам ишлатилган. Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайн ўзининг сайловолди кампаниясида қўшиқнинг араб тилидаги ковер-версиясидан фойдаланган.
  5. «Тансоқчи» фильми билан боғлиқ бир неча қизиқарли фактлар мавжуд. Дастлаб Уитни ўз қаҳрамонини жуда истерик деб ҳисоблагани учун бу ролдан қатъиян бош тортган. Охир-оқибат актёр Кевин Костнер партнёрини аслида бундай эмаслигига ишонтира олган. Фильмни суратга олишдан сўнг ирқлараро жанжал юзага келган: фильм трейлерида бош қаҳрамоннинг юзи атайлаб кўрсатилмаган. Премьерадан кейин эса Хьюстон ҳам, Костнер ҳам «Олтин малина» мукофотига номзод бўлиб, натижада Уитни «Энг ёмон актриса» номинациясига сазовор бўлган. Бундай омадсизликларга қарамай, I Will Always Love You қўшиғи барча вақтларнинг энг кўп сотилган мусиқий соундтреки бўлган.

    Фото: Legion Media

  6. 26 ёшида Уитни Хьюстон Whitney Houston Foundation For Children номли болаларга ёрдам фондини очади. Бобби Браун билан бўлган никоҳ тўйида Хьюстон меҳмонлардан тўй совғаси ўрнига фондга пул ўтказишларини сўрайди.
  7. 2002 йилда отаси Уитни Хьюстонни судга беради. Жон Хьюстон қизини ўз компанияси билан шартномани бузганликда айблаган (Жон Хьюстон Entertainment қўшиқчининг продюсерлик фаолияти билан шуғулланган). Жоннинг вафотидан бир неча йил ўтгач, Хьюстоннинг ўгай онаси вафот этган отасининг меросини қайтаришини талаб қилиб, яна Уитнини судга берган.

    Фото: Legion Media

  8. Уитни Хьюстон эри Бобби Браун билан ажрашгандан сўнг актёр Эдди Мерфи билан учрашиб юрган. Роберт Де Ниро эса Уитнининг унга бўлган жавобсиз севгисидан азобланган.
  9. Бобби Браун билан танишишидан аввал Уитни «яхши қиз» сифатида обрўга эга эди. Хонанда ҳар доим йиғилишларга ўз вақтида келган, жанжалларга аралашмаган ва шубҳали эркаклар билан муносабатда бўлмаган. 2000 йилда Уитнининг гиёҳванд моддаларга қарамлиги ҳақида биринчи миш-мишлар пайдо бўлади. Уитни ва унинг эри марихуана сақлашда айбланган.

    Фото: Legion Media

  10. Уитни Хьюстон 2012 йил 11 февралда Beverli Hilton меҳмонхонасида вафот этган. Шундан сўнг меҳмонхона маъмурияти қарори билан фожиа содир бўлган хона ҳозиргача ижарага берилмайди.