1 июнь куни Ўзбекистондаги илк мавзули аттракционлар парки — Magic City очилиши бўлиб ўтди. Қуёш ботиши билан унда кўплаб ёрқин чироқлар нур соча бошлади, бунда эса Akfa Lighting компаниясининг ҳиссаси катта.
Бу каби иншоотларнинг кечқурун фаолият олиб боришида ёритиш сифати муҳим аҳамият касб этади. Айнан шу боис, бу ишни 10 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси ҳудудида асосий ёруғлик таъминотчиси бўлиб келаётган Akfa Lighting ўз зиммасига олди.
Компания ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини яхшилаш, янги технологияларни жорий этиш устида доимий ишламоқда ва жаҳондаги тенденцияларни кузатиб бормоқда.
Akfa Lighting компанияси томонидан паркнинг 27 та биноси ёритилди. Иш юқори малакали мутахассислар томонидан бажарилди. Бутун парк иллюминациясини яратиш учун 7000 тадан ортиқ тоифадаги товарлар, жумладан, фасадни ёритиш прожекторлари, динамик ёритгичли прожекторлар, деворий, ерусти чироқлар ва ёритиш учун безакли таянч қурилмалардан фойдаланилди.
Афзалликлардан бири — атроф-муҳит учун хавфсизлик. Лампалар таркибида суюқ симоб, оғир металл қоришмалари ва зарарли моддалар йўқ. Бу экологияни асрашда катта қадам ҳисобланади.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)