Исроилда мўйнали кийим-кечак маҳсулотларининг савдоси тақиқланди. The Jerusalem Post нашрининг хабар беришича, тегишли ҳужжатни мамлакатнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Гила Гимлиэл имзолади.
Тақиқ 2021 йилнинг декабрь ойидан кучга киради. Шу билан бирга, мўйнадан илмий ва маърифий мақсадларда, шунингдек, диний маросимларда фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Маълумот учун, ҳайвонларни ҳимоя қилувчи фаоллар 2009 йилдан буён Исроилда мўйна сотишни тақиқлашни талаб қилиб келмоқда.
Исроил дунёда биринчи бўлиб мамлакат бўйлаб мўйна маҳсулотларини сотишни тақиқлади. Бундай тақиқни минтақавий даражада биринчи бўлиб 2019 йилда Калифорния ўрнатган.
Сўнгги йилларда катта бозорларда ўнлаб йирик кийим-кечак ишлаб чиқарувчилар ихтиёрий равишда мўйнадан фойдаланмаслигини эълон қилди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)