• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тарихнинг қора саҳифаси. Занзибарда жойлашган дунёдаги энг катта қул бозори ҳақида

    1873 йил 5 июнь куни Англия ҳукумати босими остида Африканинг Занзибар оролида жойлашган дунёдаги энг катта қул бозори ёпилди. Тарихнинг қора саҳифаларидан ўрин олган ушбу жой ҳақида «Дарё» ҳикоя қилади.

    Занзибар (ҳозирги Танзания давлати ҳудуди) — Африканинг шарқий соҳилидаги кичик орол бўлиб, ўзининг ажойиб табиати билан сайёҳлар орасида анча машҳур. Аммо орол қачонлардир кўплаб инсонларнинг сўнгги маскани ва қора қисмати бўлган.

    Занзибар ороли

    Занзибар ороли
    Фото: Wikipedia

    Дастлаб бу кичик орол жуда муҳим аҳамиятга эга бўлмаган. Асосан, араб, форс, ҳинд ва африка халқлари орасидаги савдо транзити бўлиб хизмат қилган. 1499 йилда Европадан Ҳиндистонга денгиз йўлини очган Васко да Гама Занзибарда ҳам тўхтаб ўтади, ундан бироз кейин келган португал армияси оролни эгаллаб, Занзибар устидан ўз назоратини ўрнатади. Шу тариқа орол икки аср Португалияга қарам бўлиб қолади.

    Айнан шу даврда, Занзибар португаллар қўлига ўтгач, оролдаги Стон Таун – Тош шаҳар Африканинг қуллар савдо марказига айлана бошлайди. Ҳинд океани жанубидаги қароқчилар бу ерга талон-торож қилинган бойликлар ва асирга олинган минглаб одамларни олиб келади. Тез орада Занзибарда алоҳида қул бозори пайдо бўлади. Денгиз жангларидаги асирлар камая бошлагач, қуллар Африканинг марказий қисмидан овланиб, келтирила бошланади. Шундай қилиб Занзибар қул савдосининг асосий марказига айланади-қолади.

    XIX аср бошларида Ҳинд океанида жойлашган бу кичик орол бутун дунё қул савдоси пойтахтига айланди. 1663 йилда Буюк Британия томонидан империя мустамлакаларига айнан Африкадан қул етказиш бўйича «Қироллик Африка компанияси» ташкил этилди. Лондон, Бристол, Ливерпуль каби шаҳарларда қора танли қуллар биржалари очилди. Кейинчалик бу бозорга Португал, испан ва французлар ҳам қўшилди. Қулларнинг жуда кам қисми қароқчилар томонидан қўлга олинган ёки сотилган эди.

    Занзибардан Европага қул сотиш ҳақида ишланган карикатура

    Занзибардан Европага қул сотиш ҳақида ишланган карикатура
    Фото: «Theconservation.com»

    Қул бозорининг асосий тўлдирувчилари бу — мустамлакачи давлатлар эди. Улар Африканинг ўзлари эгалланган ҳудудларидаги маҳаллий аҳолини қулликка туширарди. Бундан ташқари маҳаллий оқсоқолларнинг ўзлари ҳам бойлик илинжида фуқароларини қулликка юборган.

    Маълумотларга кўра XIX асрда Занзибарда йилига ўн мингдан ўттиз минггача қуллар сотилган. Уларнинг аксарияти Малави ва Конгонинг асирга олинган қора танли аҳолиси эди.

    1830 йилдан 1873 йилгача Занзибар оролида 600 минг қул сотилган. Бу ўша давр учун жуда даҳшатли рақам (бутун Африка аҳолиси 90 миллион атрофида бўлган).

    Занзибарга келтирилган қуллар жуда оғир шароитларда сақланган, уларга товар ўрнида муносабатда бўлинган. Қуллар сотиладиган бозордан унча узоқ бўлмаган жойда қуллар сақланадиган ғор-ертўлалар жойлашган. Баландлиги одам бўйидан бироз паст бўлган кичик хоналарда қуллар «омади келиб» сотилишига қараб бир неча кундан бир неча ойгача сақланган.

    Занзибардаги қуллар сақланган қамоқхона

    Занзибардаги қуллар сақланган қамоқхона
    Фото: «Livejournal.com»

    1698 йилда Занзибар Уммон султонлиги таркибига қўшиб олинади. Аммо бу қул савдоси ривожига таъсир қилмайди. Ҳатто Уммоннинг қудратли султонларидан бири Султон Саид мамлакат пойтахтини Маскатдан Занзибарга кўчиради. Кейинчалик шу кўчиш натижасида бир-биридан мустақил Уммон ва Занзибар султонликлари ташкил топади. Араблар ҳукмронлиги даврида ҳам Занзибарда қул савдоси анча ривожланади.

    Фақатгина 1873 йилга келиб Англиянинг кучли босими остида султон Баргаш ибн Саид Занзибарда қулликни бекор қилувчи қарорга имзо чекади. Стон Таундаги қул бозори ёпилади ва давлатда қул савдоси тақиқланади. Собиқ қул бозори майдонида англикан собори қад кўтарди. Айтиш мумкинки, дунё қул савдосига қарши курашиш ва уни тугатишда Буюк Британия асосий рол ўйнади. Инглизлар Африка соҳилларида патруль ташкил қилиб, кемаларни текширди, минглаб қулларни озод қилди.

    Ҳозирги кунда ушбу улкан собор олдида қуллик қурбонлари хотирасига ёдгорлик ўрнатилган.

    Стон Таундаги қул савдоси қурбонлари хотирасига ўрнатилган ёдгорлик

    Стон Таундаги қул савдоси қурбонлари хотирасига ўрнатилган ёдгорлик
    Фото: «Livejournal.com»

    Муҳаммадқодир Собиров тайёрлади

    06.06.2021, 23:54   Изоҳ (0)   42828
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БМТ ишчи гуруҳи Гулнора Каримова ордерсиз ҳибсга олингани ҳақида хулоса чиқарди

    Ўзбекистон | 5 июл, 21:44

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.