Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев журналистлар билан суҳбат қилди.

Журналистлардан бири билан суҳбатда Президент энди онкологик ва гематологик касалликлар билан боғлиқ операция харажатларининг 50 фоизини давлат тўлаб беришини маълум қилди.

«Ўзимни ҳам кўп қийнаб юрарди — онкологик билан гематологик ‘пересадка’ (операция тури — таҳр.) бўйича марказ ҳам йўқ, ускуна ҳам йўқ эди. Шунинг учун мана Москвада, Новосибирскда катта тажриба бор. Кореяда, Германияда тажриба бор. Шуларнинг ускунасини олиб келамиз», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Гематология марказида даволанаётган болалар ҳолидан хабар олгани ҳақида хабар берилганди.