Ўзбекистонда 11 май куни яна 395 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Бу кўрсаткич 10 май куни 313 нафарни, 9 май куни 362 нафарни ташкил этганди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 8 нафари Андижон вилоятида,
  • 3 нафари Бухоро вилоятида,
  • 3 нафари Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 8 нафари Наманган вилоятида,
  • 72 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 4 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 6 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 3 нафари Фарғона вилоятида,
  • 5 нафари Хоразм вилоятида,
  • 60 нафари Тошкент вилоятида,
  • 216 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Шундай қилиб, мамлакатда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 95 467 нафарга етди.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, Қорақалпоғистонда 10 нафар, Бухорода 7 нафар, Наманганда 6 нафар, Самарқандда 78 нафар, Сирдарёда 13 нафар, Фарғонада 5 нафар, Хоразмда 4 нафар, Тошкент вилоятида 48 нафар, Тошкент шаҳрида 141 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 90 976 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 666 нафарни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3825 нафар бемор даволаняпти.

Аввалроқ Самарқанд шаҳридаги барча таълим муассасаларига жорий этилган карантин яна 14 кунга узайтирилгани, Ўзбекистондан Ҳиндистон ва Туркияга амалга ошириладиган авиақатновлар учун вақтинчалик чекловлар ўрнатилгани тўғрисида хабар берилганди.