• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода марҳум Ўктам Барноевнинг сохта жияни 5 йил 6 ой муддатга қамалди

    Бухорода 2020 йилнинг март ойидаги пандемия даврида ўзини вилоятнинг собиқ ҳокими марҳум Ўктам Барноевнинг жияни деб таништириб, фуқароларга арзон уй-жой олиб бериш учун улардан пул ундириб келган шахсга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича Бухоро тумани суди раиси Нозимжон Жўраев маълум қилди.

    Аниқланишича, марҳум Ўктам Барноевнинг сохта жияни 32 ёшли фуқаро Ж.Б. Бухоронинг Когон туманида туғилган бўлиб, Қоровулбозор туманида яшаб келган. У бир неча маротаба Жиноят кодексининг турли бандлари билан жавобгарликка тортилган. 2015 йилдан хавфли рецидивист сифатида рўйхатга олинган. 2020 йилнинг март ойида бошқа жиноятлари сабаб озодликни чеклаш жазосини ўтаётган бўлишига қарамасдан, қайта жиноятга қўл урган.

    Маълум бўлишича, Ж.Б. фуқароларнинг мулкини қўлга киритиш мақсадида одамларга ўзини Бухоро ҳокими жияни деб таништиришдан ташқари, ҳокимликнинг кам таъминланганларга уй-жой ажратиш бўлими ходими ҳам таништирган. Шунингдек, у COVID-19 пандемияси сабабли карантин эълон қилинган пайтдан фойдаланиб, ҳокимлик биносига ишчи-ходимларнинг кириб-чиқиши чеклангани боис, ўз фаолиятини бино ташқарисида юритаётганини айтган. Ва вилоят ҳокимлиги биносининг орқа томонидан кириб-чиқиладиган жойда фуқаролар учрашиб келган. Учрашув давомида у бир нечта фуқароларга шаҳар ҳудудида қурилаётган янги кўп қаватли уйлардан имтиёзли кредит асосида уй-жой олиб беришни ваъда қилиб, улардан катта миқдорда пул ундирган.

    Жумладан, 20 йиллик кредит асосида бериладиган уй-жойларнинг бошланғич тўлови сифатида фуқаро З.Ҳ.дан 3 миллион 229 минг сўм, Ф.Ҳ.дан 1 миллион 617 минг 500 сўм, М.Ж.дан 2 миллион 800 минг 515 сўм, М.Х.дан 3 миллион 284 минг сўм, Р.Б.дан 3 миллион 200 минг сўм, Ў.Б.дан 3 миллион 285 минг сўм пулларни олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб келган.

    Орадан анча вақт ўтишига қарамай, уй-жойлари масаласида янгилик бўлмагач, фуқаролар норозилигини билдирган. Ж.Б. эса вазиятдан чиқиш мақсадида бир нечта фуқарога уларнинг пулларини олгани ҳақида сохта кирим ғазна ордерини расмийлаштириб берган. У шу йўл орқали 10 нафар фуқаронинг пулларини ўзлаштирган.

    Кейинчалик уй-жойдан умидини узган фуқаролар Ж.Б.нинг хатти-ҳаракатларидан шубҳаланиб, бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига маълум қилган. Ҳолат юзасидан тезкор ўрганув бошланган ва бир неча соатда фуқаро Ж.Б.нинг сохта жиян экани, қолаверса, жинояти учун жазо ўтаётган фуқаро экани аниқланган.

    Вилоят ҳокимининг сохта жияни Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмининг «б» банди (фирибгарлик) ва 228-моддасининг 1-қисми (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Мавзуга доир: 

    • Навоийда ўзганинг ер майдонини 47 млн сўмга сотиб юбормоқчи бўлган шахс қўлга тушди
    • Тошкентда иккита Captiva-4 олиб беришни ваъда қилиб, фуқарони 63 минг долларга чув туширган шахсга жиноят иши қўзғатилди
    • Ўзини маҳалла раиси сифатида таништириб, Сергелидан имтиёзли нархларда уй олиб беришни ваъда қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

    09.05.2021, 13:07   Изоҳ (0)   38014
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 10 май куни ёмғир ёғади

    09.05.2021, 12:27

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 37 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди

    09.05.2021, 12:04

    Ўзбекистонда бир кунда яна 419 кишида коронавирус аниқланди

    09.05.2021, 11:51

    Ижтимоий тармоқда «Оёғи ердан узилган Учқўрғон ЙПХ ходимлари» сарлавҳаси остида видео тарқалди. ЙҲХББ ҳолат бўйича маълумот берди

    09.05.2021, 11:26

    Ўзбекистон масжидларида якунланган Қуръон хатми — суратларда

    09.05.2021, 11:05

    Тошкент вилоятида ТАТУнинг филиали ташкил этилади

    09.05.2021, 10:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” ва “Боруссия Д” чорак финалга йўл олди (видео)

    Спорт | 2 июл, 09:34

    Air China Ўзбекистонга авиақатновларни амалга оширишга рухсатнома олди

    Ўзбекистон | 2 июл, 09:32

    Ноутбукни доимий зарядга улаган ҳолда ишлатиш мумкинми?

    Маслаҳатлар | 2 июл, 09:19

    “Исроил Ғазода 60 кунлик ўт очишни тўхтатиш шартларига рози бўлди” — Трамп

    Дунё | 2 июл, 09:10

    Путин 2022 йилдан бери илк бор Макрон билан телефонда мулоқот қилди

    Дунё | 2 июл, 08:37

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.