Нью-Йоркда штат апелляцион суди Хеппи лақабли урғочи филнинг ўзи яшаётган Bronks ҳайвонот боғига қарши йўналтирган даъвосини қабул қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Nonhuman Rights Project

Таъкидланишича, Nonhuman Rights Project ташкилоти Хеппининг номидан йўллаган яшаш шароитининг ёмонлиги тўғрисидаги шикоятида уни қўриқхонага кўчиришни талаб қилмоқда.

Суд инстанцияси бу каби даъводан ҳайратга тушган, чунки бу даъвогар инсон бўлмаган биринчи ҳолат ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, фил 1971 йилда озодликда дунёга келган. Тахминларга кўра, у Таиландда туғилган. Ўз вақтида у олтита фил билан бирга АҚШга олиб келинган ва уларга «Oппoғой» эртагидаги гномларнинг исми берилган.

Кейинроқ 1977 йилда Хеппини 800 доллар эвазига Bronks ҳайвонот боғи сотиб олган, қолган филлар эса бошқа жойга кўчирилган. Мана 20 йилдан буён фил ёлғизликда яшамоқда. Ҳайвон ҳимоячилари филлар «ижтимоий ҳайвонлар» эганлигини таъкидлаб, ушбу муаммога алоҳида эътибор қаратмоқда.

Фото: Nonhuman Rights Project

Ташкилотдагиларнинг таъкидлашича, урғочи фил бутун вақтини кичкина қафасда ўтказади ва ҳайвонот боғига ташриф буюрувчиларни кўрмайди. Раҳбарият эса ушбу гапларни рад этмоқда.

Даъво аризаси 2018 йилда АҚШдаги 20 та судга тақдим этилган. Бироқ бирорта суд инстанциясини уни кўриб чиқмаган.

Бундан ташқари, филни қўллаб-қувватлашга қаратилган петиция яратилган бўлиб, ҳозирда унга 1,5 миллионга яқин одам имзо чеккан.

Аввалроқ Покистондан Камбоджага юборилганидан сўнг «дунёдаги энг ёлғиз фил» дея аталган Кааван ўзига жуфт топгани тўғрисида хабар берилганди.