Фильмдаги ижроси билан минглаб мухлисларга эга бўлган ҳинд актёр ва актрисаларининг болалигидаги суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Болливуд қироли Шоҳрух Хоннинг буваси, катта опаси ва амакисининг қизи билан бирга тушган сурати.
Жажжи Табунинг катта опаси Фара Нааз ва онаси Ризвана Хашми билан тушган сурати.
Тахир Хуссейн рафиқаси Зинат ва ўғиллари Фейсал ҳамда Амир Хон билан.
Митти Жеки Шроффнинг онаси Рита Шрофф билан тушган сурати.
Шатругхан ва Пунам Синха янги туғилган чақалоқлари Лав ва Кхуш билан. Эгизакларнинг исми гўзал маъно — севги ва бахтни билдиради.
Раж Капурнинг фарзандлари — Риши Капур ва Рита Нанда. Уларнинг ҳар иккиси ҳам 2020 йилда вафот этган.