• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нурафшонда «ақлли шаҳар» ўрнига Business City қурилади

    Тошкент вилоятининг маъмурий маркази — Нурафшонда Nurafshon business city лойиҳаси амалга оширилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 28 апрелдаги қарорида кўзда тутилган, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».

    Нурафшон шаҳрини қайта қуриш бўйича 2017 йилги лойиҳа.

    Нурафшон шаҳрини қайта қуриш бўйича 2017 йилги лойиҳа.
    Фото: Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати

    Нурафшон шаҳри (собиқ Тўйтепа) 2017 йилда Тошкент вилоятининг маъмурий марказига айланди (бунга қадар унинг маъмурий маркази бўлмаган). Бу ерга пойтахтдан Тошкент вилояти ҳокимлиги кўчирилди. Ўша вақтда Нурафшонни Ўзбекистондаги биринчи «ақлли» шаҳарга айлантириш режаси маълум қилинганди.

    Ҳукуматнинг 2018 йил 26 мартдаги қарорига мувофиқ, Тошкент вилояти маъмурий маркази қурилиши учун 246,2 гектар ер, шу жумладан, «Кончи» массиви ҳудудида 113 гектар ва «Янги турмуш» массиви ҳудудида 133,2 гектар ер ажратилганди.

    Маъмурий марказ ҳудудида объектлар қурилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш мақсадида Нурафшон шаҳри ҳокимлиги ҳузурида «Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш дирекцияси» ДУК ташкил этилган эди.

    Янги қарор билан «‘Ақлли шаҳар’ концепцияси бўйича Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш» инвестициявий лойиҳаси Nurafshon business city концепциясига ўзгартирилмоқда. Аввал ташкил этилган дирекция «Тошкент вилоятида бизнес марказларини қуриш дирекцияси» ДУК шаклида қайта ташкил этилади. Барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда тузилган шартномалар янги дирекцияга ўтказилади.

    Музей, халқаро конференция ва форумлар ўтказиш учун «Экспомарказ», театр, кутубхона, ёшлар ижодиёт саройи, спорт-соғломлаштириш ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш ишлари — республика бюджети ва Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. Бошқа объектларни қуриш эса — инвесторларнинг ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлари ҳисобидан.

    Дирекцияга ва бизнес марказларини қуриш бўйича лойиҳала иштирокчилари — инвесторлар, бош пудрат ташкилотлари ҳамда норезидентларга Президентнинг 2018 йил 2 августдаги қарорида белгиланган солиқ ва божхона имтиёзлари татбиқ этилади.

    2018 йилнинг ноябрида Spot Сингапурнинг Universal Success Enterpriseс компанияси Нурафшондаги «Ақлли шаҳар» лойиҳасига 2,5 миллион доллар инвестиция кўзда тутилган меморандум имзоланганини маълум қилганди.

    2020 йилнинг октябрида Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Сингапурнинг Universal Success Enterprises компанияси Nurafshon city’ни қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида бош келишувни онлайн тарзда имзолагани маълум қилинганди. Лойиҳа уч босқичда амалга оширилиши кутилмоқда, инвестицияларнинг умумий ҳажми эса лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш натижаларига кўра аниқланади.

    2020 йилнинг февралига келиб эса пойтахтдан Нурафшонга қадар метро линиясини қуриш режалаштирилаётгани хабар қилинганди.

    Давлат харидлари ягона портали маълумотларига кўра, «Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш дирекцияси» фақат иккита йирик шартномани имзолаган — Smart City ҳудудида 9,7 миллиард сўмга Тошкент вилоятининг ИИББ маъмурий биносини қуриш ва Нурафшонда 64 миллиард сўмга маъмурий суд биносини қуриш.

    04.05.2021, 19:12   Изоҳ (0)   17470
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерига икки ўринбосар сайланди

    04.05.2021, 18:34

    Меҳнат вазирлиги Олмалиқда аёллар автомобиль йўлини тўсиб қўйишига сабаб бўлган масала юзасидан баёнот берди

    04.05.2021, 17:41

    Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    04.05.2021, 17:24

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пастлади

    04.05.2021, 17:10

    Фото: Нукус кўчаларида тирбандликда қолиб кетган Damas’лар

    04.05.2021, 16:26

    Инновацион ривожланиш вазирининг собиқ ўринбосари вазирлик ҳузуридаги миллий офисга бош директор этиб тайинланди

    04.05.2021, 15:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қидирувда бўлган 12 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 25 июн, 21:40

    Ўзбекистон Кубоги. “Бухоро” “ОКМК”ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 25 июн, 21:38

    Хитойда сув тошқини туфайли 80 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди

    Дунё | 25 июн, 21:25

    НАТО етакчилари Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ва мудофаа харажатларини кўпайтиришга келишиб олди

    Дунё | 25 июн, 21:10

    Андижонда фуқарога 300 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштириб бериш эвазига 1000 доллар олган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 25 июн, 20:55

    Трамп АҚШнинг Эронга берган зарбаларини Хиросима ва Нагасаки билан таққослади

    Дунё | 25 июн, 20:45

    Исроилдаги университетнинг олтита лабораторияси Эрон ҳужумлари оқибатида вайрон қилинди 

    Дунё | 25 июн, 20:35

    Отаси томондан Ўзбекистонга олиб келиниб, онаси билан мулоқот қилдирилмаган 3 ёшли қиз Россияга қайтарилди

    Ўзбекистон | 25 июн, 20:25

    Трамп Украинада назорат йўқолганини таъкидлади

    Дунё | 25 июн, 20:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.