• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Меҳнат вазирлиги Олмалиқда аёллар автомобиль йўлини тўсиб қўйишига сабаб бўлган масала юзасидан баёнот берди

    Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК)га ишга жойлашиш масаласи сабаб бир гуруҳ аёллар шаҳардаги йўлнинг қатнов қисми тўсиб қўйганди. Ҳолатни ўрганиб чиққан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги расмий баёнот берди.

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, Ўзбекистон қонунчилигида ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли тоифалари учун корхона ва ташкилотларда иш ўринлари захираланиши белгиланган. Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 2020 йил 10 сентябрдаги қарори билан 73 та корхона ва ташкилотда 2021 йил учун 670 та иш жойлари (квота) захираланган. Хусусан, қарорда ОКМКда ижтимоий эҳтиёжманд қатлам учун 451 та иш ўрни захираланган.

    Ҳокимнинг ушбу қарорини ижро этиш мақсадида ОКМК томонидан 2020 йил 30 декабрда чиқарилган буйруққа кўра, 2021 йил учун жамиятда:

    • 140 та иш ўрни ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз оналар ва кўп болали оилалар учун;
    • 283 та иш ўрни умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун;
    • 15 та иш ўрни сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун;
    • 7 та иш ўрни ногиронлиги бўлган шахслар ва пенсияолди ёшидаги шахслар учун;
    • 4 та иш ўрни жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун;
    • 1 та иш ўрни одам савдоси қурбонлари учун захираланган.
    ОКМКдаги захираланган иш ўринларига 2021 йил 1 январидан 1 апрелигача 66 нафар ҳамда апрель ойи давомида 84 нафар жами 150 нафар фуқарога йўлланмалар берилган.

    Koмбинатнинг 2021 йил 6 мартдаги ҳисоботида январь март ойлари давомида захираланган иш ўринларига 105 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқаролар ишга қабул қилингани қайд этилган. Бундан ташқари, 2021 йил бошидан буён комбинатга 362 нафар фуқаро ишга қабул қилинган. Улардан 219 нафари ёшларни (42 нафари «ёшлар дафтари»га киритилган) ташкил этади.

    Шунингдек, ОКМКга ишга жойлаштиришда бериладиган квота йўлланмаларининг мавжуд мутахассисликлар ва бўш иш ўринлари бўйича берилишида шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида шаҳар ҳокимлиги, комбинат мутахассислари, депутатлар, Ёшлар ишлари агентлиги, ногиронлар жамияти вакилларидан 11 кишидан иборат комиссия таркиби шакллантирилган.

    «Ушбу комиссия фуқароларни захираланган иш ўринларига ишга жойлаштириш жараёнида корхонадаги ишларнинг профессионал тузилмаси ва унинг фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинишини назорат қилади», — деб қайд этмоқда вазирлик.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, қуйидагиларни амалга оширишга келишилган:

    Биринчидан, вазирлик ва ОКМК мутахассислари билан ҳамкорликда йўлланма берилган фуқароларни Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3-бандида келтирилган муҳтожлар тоифасига тўғри келишини қайта кўриб чиқилади, йўлланмалари қонуний ўз асосини топган фуқаролар ОКМКга 2021 йилнинг сентябрь ойига қадар босқичма-босқич ишга қабул қилиш режаси тасдиқланади ва ишга жойлаштирилади.

    Иккинчидан, ижтимоий эҳтиёжманд тоифасига кирмайдиган ҳамда комбинат эҳтиёжидаги мутахассислигига тўғри келмайдиган фуқароларни, шаҳардаги 81 та (ОКМК дан ташқари) корхона ва ташкилотлардаги 871 та бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлаштириш чоралари кўрилади (жумладан, Винтаж деним МЧЖдаги 50 та иш ўрни, «Олмалиқ тола текстиль» МЧЖ да 43 та иш ўрни, «Болезо текстиль» МЧЖдаги 25 та иш ўрни, «Сиркечи Taшкент текстиль» МЧЖдаги 39 та иш ўрни мавжуд).

    Учинчидан, комбинатга тегишли бўлган 250 гектар ер майдони қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун бир фуқарога ўртача 50 сотихдан ажратиб берилади, етиштирилган маҳсулотлар комбинат томонидан бозор нархларида сотиб олинади, шунингдек, ўзини-ўзи банд қилиш, тадбиркорликка жалб қилиш, бандликни рағбатлантирувчи субсидиялар ажратиш орқали бандлигига кўмаклашилади.

    Аввалроқ Қашқадарёнинг Чироқчи туманида 1-синфда ўқувчи қиз ЙТҲ оқибатида вафот этгач, бир гуруҳ аёллар 23 апрель куни Қарши—Самарқанд йўлининг Хўжаобод қишлоғи ҳудудидан ўтувчи қисмини норозилик тариқасида тўсиб қўйганди. Вазият Сенат назоратига олинган.

    Мавзуга доир: Қашқадарёлик «йўлтўсар» аёллар: Қишлоғимиз учун янги мактаб қурилишини ёки болаларимиз ўтиб-қайтаётган хавфли йўлда ерости йўли, кўприк қуриб берилишини талаб қилдик

    04.05.2021, 17:41   Изоҳ (0)   23141
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    04.05.2021, 17:24

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пастлади

    04.05.2021, 17:10

    Фото: Нукус кўчаларида тирбандликда қолиб кетган Damas’лар

    04.05.2021, 16:26

    Инновацион ривожланиш вазирининг собиқ ўринбосари вазирлик ҳузуридаги миллий офисга бош директор этиб тайинланди

    04.05.2021, 15:39

    Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида шакар ва бензин нархлари кўтарилди

    04.05.2021, 15:24

    Ўзбекистонда мобил алоқа тармоғи орқали реклама тарқатишга фақат истеъмолчи розилиги билан йўл қўйилиши кутилмоқда

    04.05.2021, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 8 август, 16:48

    Энди олийгоҳлар давлатдан тўпланган балларига қараб пул олади

    Ўзбекистон | 8 август, 16:41

    Биргина реклама пулига пойтахтдан квартира: машҳурлар ижтимоий тармоқлардан қанча даромад олади?

    Лайфстайл | 8 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 8 август, 16:16

    Олтинга бурканган қаср: Трамп Оқ уйга қандай ўзгартиришлар киритди? (фото)

    Дунё | 8 август, 16:00

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.