27 апрель кечаси осмонда пушти рангли Ой кўриниш берди. Кадрга муҳрланган ажойиб ҳодиса суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Бу 2021 йилнинг биринчи тўлин ойи.
Ой Ерга максимал даражада яқин келган.
Ой ва Ер сайёраси ўртасидаги масофа, тахминан, 357 минг километрни ташкил қилди.
Бу вақтда Ернинг йўлдоши одатдагидек кўринишда бўлмаган.
Супер Ой ҳодисаси тўлин Ой ҳодисаси билан бир пайтда кузатилди.
Бу вақтда Ой ўзига хос рангга эга бўлади.
Катта пушти Ойни биринчи бўлиб Туркия, Эрон ва Гемания аҳолиси кўришга муваффақ бўлган.
Тўлин Ой кўпинча бир-биридан ажойиб номлар билан аталади.
Баҳор гули флокс (тўп бўлиб очиладиган, ўтсимон хушбўй гул) рангида кўриниш бергани учун Апрель тўлин ойи деб ҳам аталади.
Мазкур гул Шимолий Америкада ўсади. У ерда яшаган ҳиндулар мазкур ҳодисага қараб мавсум ўзгаришини белгилаган.
Кейинчалик бу Европадан кўчиб келган инсонлар учун ҳам анъанага айланган.
Изоҳ (0)