Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Сирдарё вилоятида талофат кўрган аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, жумладан, Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида янги барпо этилган кўп қаватли ва қайта тикланган уй-жойларда истиқомат қилувчи аҳолини доимий иш билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири раҳбарлигида Республика Ишчи гуруҳи тузилган ва унинг олдига аниқ вазифалар қўйилган эди. «Дарё» вазирлик матбуот хизмати билан ҳамкорликда бу борада амалга оширилган сарҳисобини эътиборингизга ҳавола қилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Жамоат ишлари ва бошқа иш ўринлари

Аввало, 86 та кўп қаватли ва 1840 та қайта тикланган уй-жойлардаги 2640 та хонадон эгалари тўлиқ хатловдан ўтказилди. Талофат кўрган маҳаллаларда қайта тикланадиган уй-жойлар (коттежлар) олди томонига йўлак (тротуар)лар қуриш ишларини амалга ошириш учун 11 та маҳалланинг ҳар бири бўйича 20 нафардан ишсиз шахслардан иборат 11 та бригада шакллантирилди ва улар учун Жамоат ишлари жамғармасидан 400 миллион сўмлик меҳнат қуроллари харид қилинди.

«Қишлоқ қурилиш инвест» компанияси, ҳудудий «Ягона буюртмачи» инжиниринг компаниялари ва автойўл корхоналари билан биргаликда йўлаклар қурилиши лойиҳаси ишлаб чиқилди ва жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар томонидан талофат кўрган ҳудудлардаги 35 600 метрдан зиёд пиёдалар йўлак (тротуар)лари қурилди. Жумладан, Сардоба туманининг «Қўрғонтепа» маҳалласида 4 415 метр, Оқолтин туманининг «Шодлик» маҳалласида 11 056 метр, Мирзаобод тумани «Навбаҳор» маҳалласида 7 039 метр пиёдалар йўлаклари қуриб битказилди.

Хатлов натижаларига кўра, 11 та маҳалладаги 25,2 минг аҳолининг 12,1 минг нафари аёллар ва 15,1 минг нафари ёшлар бўлиб, улардан 14 минг нафари меҳнатга лаёқатли аҳоли. Ўрганишлар вақтида уларнинг 4092 нафар ишсиз, банд бўлмаган фуқаролар рўйхатига киритилган эди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан маълум қилишларича, «бугунги кунга қадар уларнинг 3 805 нафари (93 фоизи)нинг бандлиги таъминланган».

Жумладан, 244 нафарига корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринларига, 127 нафари захираланган (квота) иш ўринларига, 573 нафари инвестиция лойиҳалари ҳисобига яратилган иш ўринларига ишга жойлаштириш чоралари кўрилди. 622 нафари қисқа муддатли ўқув курсларига, 868 нафари жамоат ишларига жалб этилди ҳамда 1371 нафари субсидия ажратилиши ҳисобига иссиқхоналар қуриб бериш ҳамда ишлаб чиқариш кооперативларга аъзо сифатида бириктирилиб, бандлиги таъминланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Мисол учун,

  • Мирзаобод тумани «Ҳақиқат» маҳалласида истиқомат қилувчи Дилмурод Бўронов ва Мавлуда Исроиловага субсидия ҳисобидан 1 сотихлик иссиқхоналар қуриб берилди;
  • Оқолтин туманидаги «Шодлик» маҳалласида яшовчи Ш.Хўжамов ва Г.Бердиқулова маҳалладаги ободонлаштириш ишларига жалб этилди;
  • Зулфия Турсунова ва Маҳлиё Ғофурова Сардоба тумани «Дўстлик» маҳалласидаги «Сардоба Оқсарой Текстиль» компаниясида ташкил этилган тикувчилик йўналишидаги ўқув курсига юборилди;
  • Мирзаобод тумани «Навбаҳор» маҳалласида истиқомат қилувчи Феруза Бўрибоева ва Мафтуна Бердиалиева «Wellfort» тикувчилик корхонасига доимий ишга жойлашди.
«Бугунги кунда ишга муҳтож бўлган 287 нафар (7 фоиз) аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.

Ҳунармандчилик

Ҳунарманд-тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг инфуратузилма шароитларини яхшилаш мақсадида бўш бино ёки ер майдони, йўл, электр энергияси, сув, телекоммуникация ва бошқа зарур имкониятлар ташкил қилиб берилди ва тадбиркорлик фаолиятларини бошлашларига асосий эътибор қаратилди.

Ишга муҳтож фуқаролар ҳамда меҳнат бозорига илк бор кириб келувчилар бандлигини таъминлаш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан 15 январь куни Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидан ташаббускор ҳунарманд ва тадбиркорлар Сирдарё вилоятига таклиф этилди ва улардан 19 нафари Сирдарёда ўз фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирди.

Учрашувда ҳунармандларнинг тадбиркорлик фаолиятларини амалга ошириш учун бўш бино, ер майдони, айланма маблағлар ва бошқа зарур бўлган масалаларини ҳал этиш чоралари келишиб олинди. Бунинг учун Мирзаобод ва Сардоба туманида барпо этилган кўп қаватли уй-жойларнинг ертўласидаги ва ён-атрофидаги бўш ер майдонларига жойлаштириш юзасидан чоралар амалга оширилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Ҳозиргача 7 нафар ҳунарманд-тадбиркор томонидан Оқолтин туманида паррандачилик йўналишида 100 нафар, тикувчилик йўналишида 47 нафар, пойабзал ишлаб чиқариш йўналишида 51 нафар, Сардоба туманида тикувчилик йўналишида 50 нафар, асаларичилик йўналишида 50 нафар ва Мирзаобод туманида тикувчилик йўналишида 220 нафар — жами 518 нафар маҳаллий ишсиз фуқаро бандлиги таъминланди.

Мисол учун,

  • Оқолтин туманида Наманган вилоятидан келган ҳунарманд Ўғилжон Каримова тикувчилик йўналишида «Оқолтин Honor» ишлаб чиқариш кооперативига 47нафар, ҳамда Сародоба туманида «Сардоба соф текс» ишлаб чиқариш кооперативига 50 нафар,
  • Мирзаобод туманида Андижон вилоятидан келган хунарманд Мансурбек Холдоров тикувчилик йўналишида «Водий текс стап» ишлаб чиқариш кооперативида 150 нафар ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлади.
«Қолган 18 нафар ҳунарманд тадбиркорлар фаолияти йўлга қўйилиши натижасида ишга муҳтож ҳамда меҳнат бозорига илк бор кириб келган 330 нафар фуқаро бандлиги таъминланади», — дея қайд этиб ўтган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.

Касб-ҳунарга (қайта) ўқитиш

Банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга йўналтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Масалан, Мирзабоднинг «Ҳақиқат» маҳалласида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағларининг 1,7 миллиард сўмлик ҳисобидан қурилган, йилига 500 нафар ишсизни ўқитиш қувватига эга Ёшлар меҳнат гузарида ҳамда «Навбаҳор» маҳалласидаги Касб-ҳунарга ўқитиш масканида бешта йўналиш (тикувчилик, эркаклар ва аёллар сартарошлиги, 1С бухгалтерия ва компьютер саводхонлиги)да 200 нафар ишсиз фуқаро босқичма-босқич қисқа муддатли касб-ҳунарларга ўқитилмоқда.

Қайд этиш жоиз, шу вақтгача

  • Мирзаобод туманида тикувчилик йўналишида 90 нафар, лимонария йўналишида 10 нафар ва миллий ҳунармандчилик йўналишида 52 нафари — жами 177 нафар;
  • Оқолтин туманида тикувчилик йўналишида 167 нафар, қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатиш йўналишида 4 нафар ва компьютер саводхонлиги йўналишида 2 нафари — жами 173 нафар;
  • Сардоба туманида тикувчилик йўналишида 132 нафар, қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатиш йўналишида 46 нафар, бухалтерия йўналишида 27 нафар, компьютер саводхонлиги йўналишида 35 нафари ва миллий хунармандчилик йўналишида 57 нафари — жами 297 нафар
ишсиз фуқаро қисқа курсларда ўқитилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

2021 йилнинг 6 февраль куни Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида яшовчи 29 нафар ишсиз ва банд бўлмаган хотин-қизлар касб-ҳунар ўргатиш ва шу орқали бандлигини таъминлаш мақсадида Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар марказига олиб борилди. 6 мартгача давом этган ўқув курсларда водийлик тажрибали уста-ҳунармандлар томонидан ҳунармандчиликнинг сир-асрорлари, атлас-адрас, каштачилик ва гилам тўқиш ишлари қунт билан ўргатилди.

Бугунги кунда Мирзаобод туманида атлас-адрас, Оқолтин туманида каштачилик ва Сардоба туманида гилам тўқиш йўналишида ишлаб чиқариш кооперативлар ташкил этиш юзасидан Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар маркази билан тегишли ишлар олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 150 та иш ўрни яратилади.

Меҳнат муҳожирлиги

10—11 февраль кунлари Гулистон шаҳрида Россиянинг «Строй Крафт» ва «Мерос» корхоналари вакиллари иштирокида танловлар ўтказилди. Унда жами 690 киши қацҳаниб, 129 нафари «Строй Крафт», 166 нафари эса «Мерос» томонидан — жами 295 фуқаро иш берувчи корхоналар томонидан танлаб олинди. Ҳозирда танловдан ўтган 102 нафар фуқарони ташкиллаштирилган тартибда Россяига юбориш чоралари кўрилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

«Ишчи гуруҳ ишни Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида барпо этилган кўп қаватли ва қайта тикланган уй-жойларда яшаётган ишсиз фуқаролар бандлиги тўла таъминланмагунига қадар давом эттиришни режалаштирган», — дейилади Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборотида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар