Шавкат Зайниддинов Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди, деб хабар беради ЎзА.

Фото: Ёшлар иттифоқи ахборот хизмати

Маълумотларга кўра, Шавкат Зайниддинов 1983 йил 21 августда Тошкент вилоятида туғилган. У бугунги кунга қадар Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, Марказий кенгаш раисининг ўринбосари лавозимига Шерзод Олимов ҳам сайланган.

Фото: Ёшлар иттифоқи ахборот хизмати

Шерзод Олимов 1988 йил 20 июнда Сурхондарё вилоятида туғилган. Бугунгача Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Аввалроқ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси сифатида фаолият юритаётган Акмал Жумабоев Тошкент шаҳри Сергели тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди. Ташкилот расмий сайтига кўра, айни вақтда Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси лавозими вакант ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 30 июнда «Камолот» ЁИҲнинг IV қурултойида иштирок этган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқини ташкил этиш таклифини билдирган ва шу кунни Ўзбекистонда Ёшлар куни сифатида нишонлаш ташаббусини илгари сурганди.