Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Футбол оламида янги мусобақа — Европа Суперлигасини ташкил этилишини 18 апрель куни расман маълум қилинди.

Фото: Sky Sports

Фото: Sky Sports

Европанинг 12 та клуби томонидан ташкил этилган мазкур мусобақага «Реал» президенти Флорентино Перес раҳбар этиб тайинланди. «Ювентус» президенти Андреа Аньелли эса унга ўринбосар бўлди.

Шунинг юзасидан Аньелли Европа клублари ассоциацияси (ECA) президентлигидан кетди. Шунингдек, функционер УЕФА ижроқўм аъзолигидан ҳам чиқариб юборилган.

ECA’да 18 апрель куни навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилган. Унда Аньелли ва Суперлигани яратишда иштирок этган клублар вакиллари иштирок этмаган. Ушбу йиғилишда ECA Суперлиганинг ташкил этилишига қарши эканини ва бу борада УЕФАнинг позициясини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

Шу тариқа Суперлиганинг таъсисчиси ҳисобланган 12 та клуб ҳам ECA аъзолигидан чиқди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар