Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

18 апрель куни бош вазир Абдулла Арипов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари Тошкентдаги савдо объектларида карантин талабларига риоя этилишини ўрганди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика Махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, қатор мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ пойтахт туманларига чиқиб, ҳудудлардаги ҳолатни ўрганган.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Хусусан, ишчи гуруҳ аъзолари Тошкентдаги бозорлар, супермаркетлар, савдо-кўнгилочар марказлари ва бошқа савдо масканларига ташриф буюриб, сотувчилар, харидорлар, маъмурий ходимлар томонидан карантин қоидаларига риоя қилиниши, маъмурият ва эпидемиологик осойишталик хизматларининг карантин талабларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишган.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Абдулла Арипов бошчилигида коронавирусга қарши кураш комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистонга коронавируснинг «африкача» штамми кириб келгани, 18 апрелдан карантин талаблари кучайтирилишини маълум қилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев академик Абдумавлон Абдуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Дунё
ЕИ Россия томонидан босиб олинган Украина ва Грузия ҳудудларида берилган паспортларни тан олмайди
Дунё
Зеленский идораси Украинадаги уруш қандай тугашини прогноз қилди