Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Таътил вақтида Гавайига дам олиш учун келган америкалик Боб Уайт осмонда учаётган ноодатий қушни пайқаб қолди, деб хабар беради Pets.Mail.ru.

Фото: Facebook / Боб Уайт

Фото: Facebook / Боб Уайт

Уайтнинг сўзларига кўра, бу Гавайи ғози ҳисобланади (дунёда ушбу турдан 2,5 мингга яқин қолган). Эркак бунга қадар ушбу қушни фақат суратларда кўрган, шу сабабли уни таниб қолиб, суратга олишга қарор қилган.

Уайт телефони ёрдамида қушни тезда кадрларга туширган, бироқ олинган суратга қараб кулиб юборган. Чунки суратда учаётган ғоз эмас, балки мушук тасвирланиб қолган. «Мушукнинг бошини кўра олмадим, шу сабабли суратни эълон қилдим», — деб ёзади эркак Facebook’даги постига.

Фото: Pets.Mail.ru

Фото: Pets.Mail.ru

Маълум бўлишича, Уайт телефонини очгунига қадар ғоз узоқроққа учиб кетишга улгурган. Шу сабабли қушнинг дум туклари мушук юзига, бурни ва тумшуғи — думга айланиб қолган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ит ёки эркак тасвири ноаниқ бўлган сурат бир қанча муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?