Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзсувтаъминот» АЖ тизими таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар сув таъминоти, «Дамхўжа», «Чимён-Чорбоғ», «Мусаффо оби ҳаёт» МЧЖларга комплаенс назорат мутахассиси лавозимлари учун танлов ўтказади.

Лавозим мажбуриятлари:

  • тизим корхоналари фаолиятида коррупцияни келтириб чиқарувчи хавфни баҳолаш ва бошқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • тизим корхоналарида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашга, уларнинг олдини олишга ва чек қўйишга, оқибатларини, шунингдек, ушбу жиноятга имкон берувчи сабаблар, шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, амалга оширилишини таъминлаш;
  • ходимлар томонидан касбий одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш ва хизмат вазифаларини бажаришда ҳар қандай коррупцион ҳолатлар, шу жумладан, манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бериш масалаларини тартибга солиш;
  • тизим корхоналарида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тўғрисида амалдаги меъёрий ҳужжатларнинг ижросини мониторинг қилиш;
  • коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш давлат дастурлари бўйича жамиятга юклатилган вазифалар бажарилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш;
  • молиявий ва бошқа ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, олдини олиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш ва тизимли мониторинг ўтказиш;
  • жамият томонидан амалга оширилаётган харидлар ва бошқа фаолиятнинг қонунчиликка мослигини мониторинг қилиш;
  • фаолиятга тегишли бошқа масалалар.
Номзодларга талаблар:
  • юридик, иқтисод, молия, солиқ ва аудит мутахассисликлари бўйича олий маълумот;
  • молия, солиқ, комплаенс назорат, аудит ва ички назорат, иқтисод, ҳуқуқ билан боғлиқ соҳаларда мутахассис лавозимига 3 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси;
  • компьютерда ишлашни мукаммал билиш (Microsoft Office, Excel, Word, PowerPoint, Outlook, Интернет);
  • маълумотларни, ҳисоботларни таҳлил қилиш, мустақил фикрлаш, ғоявий ижодкорлик, жамоа билан ва ўз устида мунтазам ишлаш кўникмаларига эга бўлиш;
  • фаолият бўйича хизмат сафарларига тайёр бўлиш;
  • судланмаганлик ва жиноий жавобгарликка тортилмаганлик;
  • рус тили ҳамда бошқа хорижий тилларни мукаммал билиши юқори баҳоланади.
Иш ҳақи келишилган ҳолда белгиланади. Иш ҳақидан ташқари, мукофотлар, қўшимча тўловлар ва устамалар қўлланилади. Амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ иш олиб борилади.

Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:

  • ҳужжатлар қабули;
  • ариза, ҳужжатларни кўриб чиқиш ва баҳолаш;
  • тест синовларини ўтказиш;
  • индивидуал суҳбат.
Танловда иштирок этиш учун

Танловда иштирок этиш учун талабгорлар қуйида берилган линк орқали онлайн анкета тўлдириши ва керакли ҳужжатларни (паспорт, диплом ва унинг иловалари, меҳнат дафтарчаси, судланмаганлик тўғрисида маълумотнома ва бошқалар) юклаши лозим.

Дастлабки саралаш босқичидан ўтган номзодлар билан тест синовлари ўтказилади ва 70 фоиздан юқори натижага эришган ходимлар билан суҳбат ўтказилади.

Танловнинг ҳар бир босқич натижаси «Ўзсувтаъминот» АЖнинг Telegram ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади. Анкеталарни тўлдириш 2021 йил 7 майга (мазкур кун ҳисобда) қадар қабул қилинади.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақами орқали олишингиз мумкин: +99855 503 10 55

Ҳужжат топшириш учун ҳавола (линк): https://forms.gle/keReC4aM8D677czJ6

Эслатма! Номзодлар ўз ҳудудларидаги бўш иш ўринларигагина ҳужжат топшириши мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Сурияда ИШИД етакчиси ўлдирилганини тасдиқлади
Дунё
«Ойига 2,5 минг кишигача». АҚШ Украина ҳарбийларини ўқитиш дастурини кенгайтирмоқчи
Дунё
АҚШ Эрон ядро дастурини ҳарбий йўл билан тўхтатишга тайёрлигини билдирди