Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Bizning Uylar Development компанияси Yangi Choshtepa турар жой мажмуаси харидорларини қандай техник тавсиф ва қулайликлар кутаётгани ҳақида маълумот берди.

Yangi Choshtepa — бу пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган замонавий, оилавий турар жой мажмуаси. Яқин вақтгача мажмуа ёпиқ ва қўриқланадиган ҳудудда, 20 та етти қаватли турар жой биноларига эга эди. Айни пайтда бу ерда, яъни қўшни ҳудудда янги босқичдаги кенг кўламли қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Янги лойиҳа 9 дона тўққиз қаватли турар жой биноларидан иборат. Хонадонлар 1, 2 ва 3 хонали бўлиб, уларнинг майдони 35 дан 67 квадрат метргачани ташкил этади. Барча хонадонлар тўлиқ таъмирланиб, кўчиб ўтишга тайёр ҳолда сотувга чиқарилади. Шунингдек, хонадонларда ички ва ташқи эшиклар, Commax домофонлари, тайёр ва жиҳозланган ванна ҳамда ҳожатхона, ошхонада Artel газ плитаси ўрнатилган. Хонадонларга кафеллар ётқизилиб, икки контурли иситиш қозони ва радиаторлар ўрнатилади. Кўп қаватли уйларга SRH лифт тизими хизмат кўрсатади.

Мажмуа аҳолиси ундаги ривожланган инфратузилманинг барча афзалликлари: автотураргоҳ, кўп йиллик ўсимликларга эга яшил майдонли кўкаламзор ҳудуд, гулзор, пиёдалар сайр йўлаклари, болалар ва спорт майдончалари ҳамда фавворалар каби қулайликлардан тўлиқ фойдаланади.

Ҳозирда янги мажмуадан хонадонни энг қулай шартларда ҳамёнбоп нархларда харид қилиш имкониятига эгасиз. Харидорларга хонадон хариди учун фоизсиз муддатли тўлов ва узоқ муддатли кредитлар таклифи мавжуд. 100 фоиз тўлов қилинганда чегирмалар тақдим этилади. Имкониятни бой берманг!

Сотув офиси соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +99871 210 44 44

Манзил: Янгиҳаёт тумани, «Yangi Choshtepa» МФЙ, Ўзар кўчаси

Сайт: www.bizninguylar.uz

Instagram: bizninguylar

Telegram: t.me/bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар