Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Кипрда яшовчи қиз тўйи куни дунёдаги энг узун фатани кийиб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда Guinness World Records хабар берди.

Фото: Guinness World Records

Фото: Guinness World Records

Маълумотларга кўра, Мария Параскева кийган тўй кўйлагининг бош қисмидаги безак 6 962 метр узунликда.

Фото: Guinness World Records

Фото: Guinness World Records

«Мен болалигимдан буён энг узун фата бўйича Гиннеснинг рекордини янгилашни орзу қилар эдим. Ушбу фатани тўлиқ ёйиб чиқиш учун менга 6 соат ва 30 нафар ёрдамчи керак бўлди», − дейди аёл.

Фото: Guinness World Records

Фото: Guinness World Records

Гиннеснинг рекордлар китобининг Instagram’даги аккаунтида Параскева кийган тўй либоси видеоси пайдо бўлган. У 25 мингдан ортиқ лайк тўплаган. Шунингдек, тармоқ фойдаланувчилари бош кийимнинг узунлигига қойил қолган.

Фото: Guinness World Records

Фото: Guinness World Records

Улар томонидан «Одамлар бу каби ғояларни қаердан олади?», «Ақлдан озиш мумкин», «Унинг ўлчами майдон катталигида», «Аввалига мен уни узун ўргимчак тўри деб ўйладим», − деб изоҳ қолдирилган.

Фото: Guinness World Records

Фото: Guinness World Records

Яна айримлар ушбу узунликдаги фатани ноўрин деб ҳисоблаган ва «Нега бу ишни қилдинг?», «Мен одамларни ёмон кўраман», «Жуда кўп мато беҳуда сарфланган», «Бу шунчаки жиннилик», «Куёвнинг асаблари темирдан бўлиши керак», дея фикр билдирган.

Фото: Guinness World Records

Фото: Guinness World Records

Изоҳ
Асосий янгиликлар