Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Бокс бўйича тўртта дивизион собиқ чемпиони Мигел Котто (41-6, 33 КО) тўртта вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Хуан Мануэль Маркесга (56-7-1, 40 КО) қарши кўргазмали жанг ўтказади.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

ESPN нашрининг хабар қилишича, жанг 12 июнь куни Майамида бўлиб ўтади.

40 ёшли Котто сўнгги жангини 2017 йилнинг декабрида Садам Алига қарши ўтказиб, ҳакамлар қарорига кўра мағлуб бўлганди. 47 ёшли Маркес эса фаолиятини 2014 йилда тугатган.

Маълумот учун, Мигел Котто боксдаги фаолияти мобайнида ўзбекистонлик боксчи Муҳаммадқодир Абдуллаевга қарши икки бор тўқнаш келган. Ҳаваскор боксда Муҳаммадқодир Сидней—2000 Олимпиадасида кечган жангда ғалаба қозонган, профессионал рингда эса Котто 2005 йилги беллашувда Абдуллаевни 9-раундда нокаутга учратганди.

Мавзуга доир: Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги йил жангида дуранг қайд этилди

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар