Ушбу қаҳрамонлар ноқулай пойабзаллар туфайли омадсизликка учрагани, шубҳасиз. Жамоатчилик олдида ноодатий оёқ кийимларда намоён бўлган юлдузлар орадан узоқ вақт ўтиб ҳам унинг қийноқларини унутмаган бўлиши керак.
Марион Котийяр кўпинча шакл ва баландлик борасида ҳам классикага аҳамият беради. Бироқ бир неча йил олдин француз актрисаси тадбирларнинг бирида суяк шаклидаги пошнали оёқ кийимда кўриниш берган. Албатта, бу каби оёқ кийим билан ҳаракатланиш қанчалик қулай бўлгани ҳақда юлдузга саволлар берилган бўлиши керак, аммо жавоби номаълумлигича қолган.
Британиялик Дафна Гиннесс ўзининг ғайриоддий образларда намоён бўлиши билан танилган. Таг қисми ўта баланд бўлган пойабзалда кўриниб турибдики, пошналар йўқ. Дафнага қойил қолмай иложи йўқ, у бу каби ноодатий баланд оёқ кийимда юришни уддалай олди.
Ким Кардашьян ҳомиладорлик даврида ҳам баланд пошнали оёқ кийимдан воз кечмаган. Бу албатта, кўпчиликни хавотирга ҳам қўйган. Чунки унинг айрим суратларида дош бера олмаётган пошналар том маънода оёқлар остидан чиқиб кетгудек кўринган.
Шунингдек, Кардашьяннинг яна бир ноқулай оёқ кийимда кўриш мумкин. У қанчалар қимматбаҳо ва замонавий бўлмасин, қулайлик жиҳатидан кийиш тавсия этилмайдиган оёқ кийимлар рўйхатида бўлиши мумкин.
Ғалати оёқ кийимларда намоён бўлувчи юлдузлар орасида Анжелина Жолини ҳам кўриш мумкин. Актриса «Малефисента»нинг тақдимотига айнан шу кўринишда ташриф буюрган.
Алиса Рейнернинг ҳам оёқ кийимида бир қанча ноқулайликлар юз бергани сезилиб турибди. Ҳаракат вақтида тўпиқ атрофида оғриқ, боғламнинг сурилиб кетиши ва эгилган товон орқали буни кўриш мумкин.
Фақатгина ноодатий оёқ кийимлар қийинчилик туғдиради, дейиш нотўғри фикр. Женнифер Лоуренсники сингари ўлчами мос бўлмаган оддий оёқ кийимлар ҳам мукаммал образга путур етказади.
Жулианна Мурнинг оёқ кийими қанчалар бежирим бўлмасин, актрисанинг оёқлари олдинга силжиб, бармоқлар ён томондан чиқиб кетмоқда.
Сара Жессика Паркер ҳамиша образ яратишда ажралиб туради. Бу сафар у шер панжасини ёдга солувчи туфли кийишга қарор қилган.
Леди Гага ҳам ҳамиша энг ғалати кўринишда намоён бўлишни ёқтиради. Унинг ушбу оёқ кийими Дафнаникига жуда ўхшаш бўлиб, унда юриш имконсиздек туюлади. Аммо юлдузлар буни уддасидан чиқди.
Мавзуга доир:
- Энг замонавий образга ҳам путур етказиши мумкин бўлган эскирган нарсалар (фото)
- Фото: Либосидаги дидсиз танланган бантлар туфайли образига путур етган машҳурлар
- Соғлиқни асраш учун биринчи қадам: Гардеробда қолдириб бўлмайдиган хавфли буюмлар (фото)
- Фото: Юлдузларнинг «Гремми-2021» тақдирлаш маросимидаги энг эсда қоларли образлари