Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Bizning Uylar Development компанияси мамлакатимиз аҳолисини баҳор айёми — Наврўз байрами билан табриклайди! Энг қадимий байрамлардан бири Наврўз кун ва тун тенглашган кунда нишонланади. Наврўз бутун дунёда янгиланиш, баҳорий хушкайфият айёми сифатида тантана қилинади. Бу айём туфайли кўп асрлик анъаналар, табиатнинг янгиланиши ва уйғониши билан бирга ҳар бир инсон ҳаётига янгилик, бахт келтиришига бўлган ёрқин ишонч сақланиб қолган.

Bizning Uylar Development компанияси байрам билан табриклаб, барчага хушкайфият, умид-ишонч, илиқлик ва ёрқин ўзгаришларни тилайди! Баҳорнинг ушбу гўзал кунларида қалбингиз нурга тўлсин, оилангизда тинчлик ва тотувлик ҳукм сурсин! Сиз азизларга, узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, муваффақият ва омад, барча орзуларингиз рўёбини тилаймиз.

Чин юракдан айём билан қутлаб, баҳорий байрам ҳар бирингизнинг ҳаётингизга янги ғалабалар ва юксак марралар, оилангизга фаровонлик, тўкин дастурхон, бахт-саодат олиб келишини тилаймиз!

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Сурияда ИШИД етакчиси ўлдирилганини тасдиқлади
Дунё
АҚШ Эрон ядро дастурини ҳарбий йўл билан тўхтатишга тайёрлигини билдирди
Дунё
«Ойига 2,5 минг кишигача». АҚШ Украина ҳарбийларини ўқитиш дастурини кенгайтирмоқчи