Японияда давлат хизматчилари ишдан икки дақиқа олдин чиқиб кетгани аниқланганидан кейин жазоланди. Бу ҳақда Sora News хабар берди.
Фунабаши шаҳри таълим бошқармасининг етти нафар ходими жазоланди, улар 2019 йилнинг май ойидан 2021 йилнинг январь ойигача автобусга улгуриш учун ишдан икки дақиқа эртароқ чиққан. Ҳолатларнинг умумий сони 316 тани ташкил қилган.
Улар соат 17:17 даги автобусга улгуриш учун иш жойидан соат 17:13 да чиқиб кетган. Иш жадвалида эса чиқиш вақти соат 17:15 да деб белгиланган. Кейинги автобус ярим соатдан кейин келгани учун ходимлар шошилган.
Маълумотларга кўра, бошқаларга ишдан эрта чиқиб кетишига ёрдам берган 59 ёшли ходим, узлуксиз таълим бўлими бошлиғининг ёрдамчиси ушбу иш бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олди. У 137 минг иенани қайтариш учун уч ой камайтирилган иш ҳақига ишлайди, бу ходимларнинг рўйхатдан ўтмаган таътиллари учун товон пули бўлади.
Бошқа икки нафар юқори мартабали амалдорга ёзма равишда огоҳлантириш берилди. Қолган тўрт ходим қатъий огоҳлантириш олди.
Японлар жазоланган ишчиларга ҳамдардлик билдирди.
«Ҳар дақиқа учун пул тўлайдиган қанча компания бор? Бундай ҳолда қўшимча иш вақтининг ҳар бир дақиқаси учун ходимларга иш ҳақи тўланиши керак», — деб таъкидлади фуқаролар.
Маълмуот учун, Япония меҳнат муҳожирларини ўзига жалб қилувчи кучли ўнта мамлакат қаторига киради.
Аввалроқ иш ҳафтаси энг қисқа мамлакат номи эълон қилинганди. Унга кўра, Нидерландия иш ҳафтаси энг қисқа бўлган давлат сифатида эътироф этилди.
Изоҳ (0)