«Дарё» дунё ва ўзбек спорти юлдузларининг Instagram тармоғида обуначилари билан бўлишган энг сўнгги суратлари ва янгиликларини тақдим этади.

Шаҳрам Ғиёсов ота-онаси билан бирга тушган суратини саҳифасига жойлади: «Ота-онангиз ёнида ўтган ҳар бир дақиқани қадрланг ва уларнинг дуоларисиз кунингизни бошламанг»

Фото: Instagram

Криштиану Роналду оиласи билан: «Қимматли онлар»

Фото: Instagram

Дэвид Бекҳэм «Интер Майами» академияси фаолият бошлаганини маълум қилди ва буни мактабдаги биринчи кунга қиёслади

Фото: Instagram

Ҳабиб Нурмагомедов дўсти Ислом Мамедов, амакиваччаси Абубакар ва менежери Али Абдулазиз билан

Фото: Instagram

Шоҳжаҳон Эргашев отаси билан тушган сурат остида АҚШ собиқ президенти Авраам Линколндан иқтибос келтирди: «Ким бўлсанг ҳам энг зўри бўл»

Фото: Instagram

Сервер Жепаров Андижонда ёш футболчиларни кузатмоқда

Фото: Instagram

Икром Алибоев Мюнхенда. Яқинда футболчи Германияда жарроҳлик амалиётини бошдан кечирганди

Фото: Instagram

«Тоттенҳэм» аёллар жамоаси футболчиси Алекс Морган навбатдаги сурати билан мухлисларини хушнуд этди

Фото: Instagram

Руслан Чагаев ҳали ҳам формасини йўқотмаган

Фото: Instagram

Филиппе Коутиньо декабрда туғилган фарзанди Хосе билан биргаликда тушган суратини эълон қилди

Фото: Instagram

Бразилиялик футбол афсонаси Пеле коронавирусга қарши вакцина олганини маълум қилди ва одамлардан карантин қоидаларига амал қилишни сўради

Фото: Instagram

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!