• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    «Equinox ва Tahoe’ларнинг юқори нархи орқали Spark ва Nexia каби арзон машиналарни ишлаб чиқаришдаги зарар қопланмоқда» — «Ўзавтосаноат»

    UzAuto Motors компанияси 2020 йилда Nexia ва Spark автомобилларини ишлаб чиқаришдан 550 миллиард сўм миқдорида соф зарар кўрган. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси ўринбосари Азизбек Шукуров 2 март куни Асакадаги автозаводда журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

    2020 йил ноябрида UzAuto Motors АҚШ компаниясидан 8750 дона Chevrolet Equinox сотиб олиш учун қиймати 199,9 миллион долларлик шартнома имзолагани маълум бўлган эди. Бунда бир дона автомобиль 22 845 доллардан тушган; худди шу вақтда UzAuto Motors ушбу моделдаги автомобилни Ўзбекистонда 349 миллион сўмдан (33 минг доллардан ортиқ) сотаётган эди. Бу автомобилнинг импорт нархидан салкам 11 минг долларга кўп эди.

    Азизбек Шукуровнинг таъкидлашича, UzAuto Motors томонидан бир йилда нечта автомобиль ишлаб чиқарилди-ю, нечта машина импорт қилинди деган савол қўйилса, мамлакатга олиб кирилган қиммат машиналар улуши 5 фоиздан ошмаслигини кўриш мумкин. «Яъни, биз сотаётган машиналаримизнинг фақат 5 фоизини импорт қиляпмиз, қолган 95 фоизини ишлаб чиқаряпмиз», — деди Шукуров.

    Азизбек Шукуров (ўртада).

    Азизбек Шукуров (ўртада).
    Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

    «Ўзавтосаноат» вакили импорт қилинаётган автомобиллар юқори даромадли харидорларга мўлжалланганини тан олди. UzAuto томонидан 2020 йилда ишлаб чиқарилган 280 мингта автомобиль эса бюджет моделлари ҳисобланади — Шукуров Damas ва Spark’нинг нархи 7 минг доллардан, Nexia ва Cobalt каби седанларнинг баҳоси эса 8—10 минг доллардан эканини эслатиб ўтди.

    «Сизларга бир тижорий сирни очяпман — Spark ёки Nexia каби машиналарни ишлаб чиқаришда даромад умуман йўқ, нафақат даромад йўқ, балки йўқотиш ҳам бор. Оммага арзон машинани кўпроқ етказиш имкониятини яратиш учун кам миқдорда олиб кирилаётган қиммат машиналарнинг даромадини баланд қилиб қўямиз. Қиммат машинани сотиш ҳисобидан олаётган даромадимиз билан арзон машина сабаб йўқотилаётган пул ўрнини тўлдирамиз», — деди у.

    Азизбек Шукуровнинг таъкидлашича, UzAuto Motors 2020 йилда Spark ва Nexia автомобилларини ишлаб чиқаришдан 550 миллиард сўм пул йўқотган, Equinox, Malibu, Traverse, Tahoe каби «катта машиналар»дан 500 миллиард сўм фойда кўрган. «Нима қилган яхши — Equinox, Malibu, Traverse’ларнинг нархини тушириб, Spark ва Nexia’ларнинг нархини кўтариб қўйган яхшими ёки ҳозирги бизнес-моделни давом эттирганми?», — деб савол қўйди «Ўзавтосаноат» вакили.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда Chevrolet Onix 9—12 минг доллар атрофида сотилиши кутилмоқда
    • Ўзбекистонда Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti хариди учун шартнома бериш 3 мартдан қайта тикланади
    Шукуровнинг қўшимча қилишича, UzAuto Motors умуман олганда зарарда эмас — компания 2020 йилда 6 фоиз рентабеллик билан ишлаган. Маълумот учун, компания 2019 йилда 2,65 триллион сўм соф фойда кўрган.

    02.03.2021, 20:16   Изоҳ (0)   53812
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti хариди учун шартнома бериш 3 мартдан қайта тикланади

    02.03.2021, 17:10

    Ўзбекистонда Chevrolet Onix 9-12 минг доллар атрофида сотилиши кутилмоқда

    02.03.2021, 16:57

    Америкалик эркак қордан Ford Bronco’нинг ҳақиқий ўлчамидек келадиган нусхасини ясади

    02.03.2021, 14:57

    Истеъмол қилса бўладиган энг тезкор автомобиль бир вақтнинг ўзида иккита Гиннес рекордини ўрнатди (видео)

    02.03.2021, 12:33

    Аксарият ҳайдовчилар Check Engine лампочкасига эътибор қаратмаслиги маълум бўлди

    02.03.2021, 10:26

    General Motors компанияси оёқларни сиқилган ҳаво ёрдамида массаж қилувчи тизимни патентлади

    01.03.2021, 19:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.