Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 26-турида «Манчестер Юнайтед» 28 февраль, якшанба куни «Челси» майдонига сафар қилди.
Беллашув тенг курашлар остида кечди. Томонларнинг уринишлари гол учун етарли бўлмади ва учрашувда нурсиз дуранг қайд этилди.
Мазкур ўйиндан кейин «қизил иблислар»нинг очколари 50 тага етди. Жамоа мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Улар ҳамшаҳари — «Манчестер Сити»дан 12 очкога ортда қолмоқда. Томас Тухель шогирдлари эса 26-турдан кейин очколари сонини 44 тага етказди ва 5-ўринни банд қилиб турибди.
АПЛ
26-тур баҳси
28 февраль, якшанба
«Челси»—«Манчестер Юнайтед» 0:0
«Челси»: Менди, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Чилуэлл, Зиёш (Вернер, 78), Ковачич, Маунт, Канте, Ҳадсон-Одои (Жеймс, 46), Жиру (Пулишич, 65).
«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Линдельоф, Шоу, Уан-Биссака, Магуайр, Бруну Фернандеш, Жеймс, Фред, Мактомини, Рэшфорд, Гринвуд (Марсьяль, 79).
Огоҳлантиришлар: Фред (50), Чилуэлл (62), Магуайр (79).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)