Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг Сергели туманидаги қадимий Шоштепа шаҳрини сақлаб қолиш жараёни бошланди. Бу ҳақда UzReport ТV телеканали орқали намойиш этилган лавҳада маълум қилинди, деб хабар беради «Gazeta.uz».

Кадр: UzReport ТV

Кадр: UzReport ТV

Шоштепа милоддан аввалги IX ва милодий XVI асрларга оид ёдгорлик бўлиб, Сергели тумани, Чоштепа кўчасида, Жўн канали бўйида жойлашган. Ва айни шу ёдгорликдан Тошкентнинг 2200 ёшини белгилашга имкон берадиган шаҳарча белгилари топилган.

2019 йилнинг 4 сентябрь куни ўлкашунос Рустам Ҳусанов Тошкентдаги Шоштепа археологик ёдгорлиги вайрон бўлаётганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, тарихий мероснинг бир элементи «ёдгорликларни муҳофаза қилишдаги бепарволик ва ҳаракатсизлик туфайли абадий йўқолиши мумкин». Эртаси куни Тошкент ҳокимлиги ёдгорликни консервациялаш бўйича лойиҳалаш ишлари олиб борилиши, вайрон бўлаётган тепалик устига қоплама ёпиш ва атрофдаги ҳудудда туристик зона яратиш режалаштирилганини маълум қилганди.

Ёдгорликни қазиш ишларида ва Тошкентнинг 2200 ёшда эканлигини белгилашда иштирок этган археолог Маргарита Филанович 2020 йилнинг январида UzReport ТV’га берган интервьюсида тарихий объектнинг бир қисмини вайрон болиши оқибатида бутун тепалик бўйлаб кесик жой пайдо бўлганини сўзлаб берганди.

«Эни 2 метр, узунлиги 17 метр келадиган улкан бўлак — барчаси қулаб тушди… Вайрона — цивилизациямизнинг, инсонларнинг айби. 2200 йил турган иншоот ҳозирда шаҳарда бўлаётган қурилиш жараёнларини кўтара олмади», — деган эди у.

Унинг сўзларига кўра, тепаликдан 50 метр нарида турар жой массивини қуриш бўйича ишлар олиб борилган, бу объект зонасининг қўриқланишига хилоф ҳисобланади.

Ўша вақтда ўлкашунос Рустам Ҳусанов вайронагарчиликдан бир неча ой ўтиб ёғган бир неча ёғингарчилик тупроқни ювиб юбораётгани, бироқ шаҳар расмийлари бу борада ҳеч қандай чора кўрмаётганини билдирганди.

Кадр: UzReport ТV

Кадр: UzReport ТV

Кадр: UzReport ТV

Кадр: UzReport ТV

Орадан 1,5 йил ўтгач, архитектура ёдгорлигини консервация жараёни бошланди. Маълумотларга кўра, шаҳар узра диаметрли 64 метрга етадиган гумбаз пайдо бўлади. Айни вақтда ҳудуд белгилаб олинган, гумбаз устунлари ўрнатиладиган 6-7 метрли хандақларни қазиш ишлари амалга оширилмоқда. 35 кишидан иборат ишчи гуруҳ фаолиятига Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Маданий мерос» илмий-тадқиқот институти масъул этиб белгиланган.

Шаҳарнинг консервацияси ва археологик музейни яратиш таклифини архитектор Тимур Нуруллин илгари сурган.

Кадр: UzReport ТV

Кадр: UzReport ТV

Кадр: UzReport ТV

Кадр: UzReport ТV

«Ёдгорлик атрофида кузатув учун йўлак, кириш қисмида касса, дарвоза жойлашган кириш гуруҳи яратилади. Бу шунчаки шийпон эмас, бунинг устига унинг атрофида ёдгорлик узра тепада юриш имконини берувчи кўприклар қурилади. Оддий одамлар уй ерга кира олмайди, ҳудудда фақат мутахассислар ишлайди. Ташриф буюрувчилар эса атроф бўйлаб юриб, харобаларни кузатади.

Консервациядан сўнг қадимий ёдгорлик бўйлаб Оқтепа—Чилонзор, Мингўрик, Оқтепа—Юнусобод ва бошқа қадимий шаҳарларни бирлаштирувчи «Қадимий Тошкент» маршрутини яратиш мумкин.

Кадр: UzReport ТV

Кадр: UzReport ТV

Маргарита Филановичнинг таъкидлашича, гумбаз қурилишини тўхтатиб бўлмайди.

«Шундайлигича қолдирилса, бу том остидаги вайроналар уюмига айланади. Ёдгорликнинг монументал иншоот кўринишини қайтариш учун ушбу том остида археологик тозалаш ва қазиш ишларини бошлаш керак. Ўшанда у туризм учун қизиқ бўлади ва пойтахтнинг халқаро нуфузини янада оширади», — дейди у.

Маълум қилинишича, ой охирига қадар шийпон таянчлари тайёр бўлади, шундан сўнг устунлар ва гумбазни ўрнатишга киришилади. Ундан кейин эса ёдгорлик консервацияси бўйича якуний лойиҳани амалга ошириш ва қазиш ишларининг бошланиши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди