Франциялик Люсиль Рандон исмли аёл ўзининг 117 ёшини қаршилаш арафасида коронавирусни енгиб ўтди. Бу ҳақда Var-Matin газетасига таяниб «РИА Новости» хабар берди.
Нашрнинг хабар беришича, Рандонда коронавирус 16 январь куни Тулон шаҳридаги қариялар уйида аниқланган. Таъкидланишича, қария вирусни симптомларсиз ўтказган.
Люсиль Рандон 1904 йил 11 февраль куни туғилган. Ёшлигида аввал гувернант, сўнг касалхонада ҳамшира бўлиб ишлаган, ундан кейин роҳибаликка ўтган. 2019 йилдаги туғилган кунида аёлга Рим папаси Францискнинг шахсан ўзи табрикнома ва муқаддас тасбеҳ юборган.
Маълумот учун, дунёнинг энг ёши улуғ аёл сифатида япониялик Канэ Танака тан олинган, у 1903 йил 2 январда туғилган.
Изоҳ (0)