Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

FDG компаниясининг Aviapark BM Б-классидаги кўчмас мулки жаҳон стандартларига мувофиқ қурилган. Савдо бўлимининг очилиш маросими 8 февралда бўлиб ўтади.

Бизнесни бошлаш ёки кенгайтиришда тадбиркор ўзига мос келадиган офисни топиш масаласига дуч келади. Молиявий имкониятлар ҳар доим ҳам ҳашаматли А-классидаги бизнес марказда бинони ижарага олишга йўл қўймайди. Ахир уни юқори нархда харид қилиш ёки ижарага олиш натижасида компаниянинг фойдага чиқиш жараёни секинлашади.

Бироқ шу билан бир пайтда, эски фондга тегишли нотурар кўчмас мулк, деб ҳисобланадиган C-классига розилик бермаслик керак. Улар автотураргоҳсиз, эскирган коммуникациялар ва чекка жойларда жойлашган. Нархи ва сифати уйғун бўлган таклифни қидираётганлар учун First Development Group қурилиш-пудрат ташкилоти Aviapark BM’нинг сотиш жараёнини бошлайди.

Авиапарк БМ’да кўчмас мулкни харид қилувчи нималарга эга бўлади?

Aviapark BM — бу турли босқичли мажмуа бўлиб, унинг баландлиги 5 дан 9 қаватгача фарқланади. Меъморчилик жиҳатдан қизиқарли ечим мажмуанинг тумандаги бошқа бинолар орасида йўқолиб қолишига имкон бермайди. Учта автотураргоҳнинг (ерусти, ерости ва қўшимча) мавжудлиги сабабли, Авиапаркнинг яшовчилари ва меҳмонлари автомобилларини яқин атрофдаги ҳовлилар ёки йўл бўйида қолдиришга мажбур бўлмайди.

Ривожланган инфратузилма, мажмуанинг қулай жойлашиши ва пухта ўйлаб чиқилган лойиҳавий ечимлар бизнесни қисқа фурсатда, ортиқча харажатларсиз ҳаётга тадбиқ этиш имкониятини беради. Бизнес марказда конференс-зал, офис, қаҳвахона, тренажёр заллари, коворкинг ва бутиклар учун хоналар кўзда тутилган.

Лойиҳанинг концепцияси замонавий биноларнинг ўзгача услубдаги, ҳар томонлама ўйлаб чиқилган, шинам ва кўп тармоқли ҳам бўлиши кераклигига асосланади. Aviapark BM’да самарали ишлаш ва тўлақонли ҳордиқ чиқариш мумкин.

Нарх ва қулай жойлашиш ўртасида танламаслик керак

Бизнеснинг эгаси кўпинча маконнинг нархи ва унинг жойлашган ери ўртасида танлашга мажбур. Пойтахтнинг марказидаги бинолар қиммат туради, олис туманларга етиб бориш эса ходимлар ва ҳамкорлар учун ноқулай бўлади.

Aviapark BM Яшнобод туманида жойлашган, демак квадрат метрнинг нархи Тошкентнинг марказига нисбатан пастроқ бўлади. Бунинг устига, ривожланган транспорт инфратузилмаси Амир Темур хиёбонигача 5 дақиқа ичида, «Тошкент» темирйўл вокзалигача эса 7 дақиқада етиб бориш имкониятини беради. Бизнес марказнинг рўпарасида «Машинасозлар» метро бекати ва автобус бекати, 1,5 километр масофада эса «Дўстлик-2» метро бекати бор.

Турли хилдаги бизнес учун имкониятлар

Aviapark BM турли йўналишлардаги бизнес эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда яратилган. Йирик компаниялар учун кенг, фитнесс-марказлар учун панорамали ойна солинган деворлар, Horeca учун катта миқдордаги ўтириш жойларига мўлжалланган кенг хоналар...

Лойиҳанинг ёрқин ва ўзгача хусусияти, бу фойдаланиладиган том бўлади. 9 қаватдан Тошкентнинг ҳайратга соладиган манзараси очилади. Бундай том маконнинг эсда қоладиган жиҳатига, ўзига хос дам олиш зонасига, ажойиб боғга, спорт майдончасига ёки рестораннинг ёзги айвонига айланади.

Брокерлар, декларантлар ва логистлар божхона омборлари, божхона брокерлари ассосиациясининг яқин жойлашганлигини юқори баҳолайдилар. Aviapark BM «Тошкент-товарная» станциясининг юк ортиш пункти ҳамда т/й омборларидан узоқда бўлмаган масофада жойлашган.

Aviapark BM’га нима сабабдан ҳозирнинг ўзида эътибор қаратиш керак?

Илк харидорлар анъанавий тарзда қурилиш пудрат ташкилотидан янада фойдали бўлган шартларга эга бўлади. Сотиш жараёни бошланишида у ёки бу бизнес тури учун кўпроқ даражада мос бўлган бинони харид қилиш имконияти мавжуд бўлади. Масалан, бутиклар, шоурумлар ва қаҳвахоналардан ўтадиган одамлар сони кўп бўлган, 1-3 қаватларни эгаллайди. Бундан ташқари, биринчи мижозларга кенг танлов таклиф қилиниб, бундай кўлам объектни топширишда мавжуд бўлмаслиги мумкин. Чунки аксарият тижорат бинолари аллақачон банд этилган бўлади.

Aviapark BM’ни кўриб чиқиш имкониятидан фойдаланинг

FDG савдо бўлимига келиб, муддатли тўлов шартларини, бизнес марказнинг компектасиясини ўрганиш, шунингдек, қурилиш майдончасига ташриф буюриш ҳақида келишиб олиш мумкин. Айни пайтда Aviapark BM’нинг 5 та қаватлари қуриб битирилган.

Биз билан боғланиш учун:

Сайт: fdg.uz

Telegram: t.me/fdguz

Instagram: @fdg_uz

Facebook: fb.com/firstdevelopmentgroup

Савдо бўлимининг телефони: (+998 93) 555 50 01, (+998 93) 183 44 55

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Бухорода Nexia-2 ариққа тушиб кетди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда қанча табиий монополия борлиги маълум қилинди 
Маҳаллий
Соғлиқни сақлаш вазирининг телефон рақамига кунига 500 дан ортиқ мурожаат келиб тушаётгани маълум қилинди