Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Испания Кубоги 1/4 финали доирасида 3 февраль, чоршанба куни икки учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Twitter/@Barcelona

Фото: Twitter/@Barcelona

Жумладан, «Барселона» сафарда «Гранада»га қарши майдонга тушди. Ўйиннинг 33 ҳамда 47-дақиқаларида «Гранада» Кенеди ҳамда Роберто Сольдадонинг голлари эвазига ҳисобда устунликни намойишга этган бўлса, каталонияликлар 88 ҳамда 90-дақиқаларда Антуан Гризманн ва Хорди Альбанинг голлари эвазига мувозанатни тиклади. Қўшимча бўлимларда «Барселона» сафида Гризманн ва Альба яна бир ўз номини таблога ёздирди, Френки де Йонг ҳам майдонни голсиз тарк этмади. «Гранада»нинг қўшимча бўлимлардаги ягона голига 103-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширган Вико муаллифлик қилди.

Шу тариқа «Барселона» 8 та гол урилган ўйинда ирода намойиш этиб, Испания Кубоги ярим финалига йўл олди.

1/4 финалнинг яна бир беллашуви «Леванте» ҳамда «Вильярреал» ўртасида кечди. Ўйин тақдирини 120-дақиқада Рохер Марти томонидан киритилган ягона гол ҳал этди. Натижада «Леванте» Испания Кубоги ярим финалига йўлланмани ўзиники қилди.

Испания Кубоги

1/4 финал баҳслари

3 февраль, чоршанба

«Гранада» – «Барселона» 3:5

Голлар: 1:0 – 33 Кенеди, 2:0 – 47 Сольдадо, 2:1 – 88 Гризманн, 2:2 – 90 Альба, 2:3 – 100 Гризманн, 3:3 – 103, пенальти Вико, 3:4 – 108 де Йонг, 3:5 – 113 Альба.

«Гранада» – Эскандел, Дуарте, Диас (Фулке, 46), Нева, Херман Санчес, Монторо, Соро (Вико, 58), Пуэртас (Вальехо, 80), Этеки (Перес, 105), Кенеди (Мачис, 46), Сольдадо (Суарес, 66).

«Барселона» – тер Стеген, Араухо, Альба, Умтити (Брэйтуэйт, 64), Серхи Роберто (Дест, 57), Бускетс (Пуч, 76), де Йонг, Педри (Лангле, 105), Тринкау (Дембеле, 63), Гризманн, Месси.

Огоҳлантиришлар: Месси (25), Этеки (29), Херман Санчес (77), Монторо (90), Сольдадо (90), Альба (103), Вальехо (119).

«Леванте» – «Вильярреал» 1:0

Гол: 1:0 – 120 Рохер Марти.

«Леванте» – Карденас, Тоно (Клерк, 76), Постиго, Везу, Коке (Мирамон, 66), Рочина (Моралес, 55), Радоя, Барди, Малса (Рохер Марти, 66), Сон (Мелеро, 55), Дани Гомес (Леон, 105).

«Вильярреал» – Рули, Педраса, Фойт, Альбиоль, Пеня (Эступиньян, 66), Мойсес Гомес (Алекс Баэна, 51), Коклен (Фер Нино, 90), Тригерос, Парехо, Пау Торрес, Пако Алькасер (Бакка, 87).

Огоҳлантиришлар: Барди (25), Альбиоль (37), Рочина (42), Тригерос (57), Постиго (88), Парехо (103), Мелеро (111), Алекс Баэна (113).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкалик миллиардернинг террорчига айланган набираси, Атлантикада тўқнашиб кетган икки сув ости кемаси ва АҚШнинг биринчи президентига айланган Вашингтон. Кун хр...
Дунё
Францияда поездда кетаётган йигит ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди
Спорт
“Барселона” MLS вакилини рўйхатдан ўтказишда 18 сония кеч қолган