Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

UFC президенти Дэйна Уайт 24 январь тонгида «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтган UFC 257 мусобақасидан кейин Ҳабиб Нурмагомедов билан суҳбатлашганини маълум қилди.

Коллаж: «Дарё» / Фото: Getty Images

Коллаж: «Дарё» / Фото: Getty Images
Ҳабиб билан ҳақиқатдан ҳам гаплашдим. У менга шундай деди: «Дэйна, ҳақиқатга тик қара. Мен бу йигитларда бир бош устунман, уларнинг ҳаммасини мағлуб этганман».

Билмадим. Бироқ буни яхши янгилик деб бўлмайди. Кўрамиз.

Дэйна Уайт, UFC президенти

Дастин Порье UFC 257 мусобақасининг асосий жангида Конор Макгрегорни нокаутга учратди. Мусобақанинг иккинчи асосий жангида ҳам енгил вазн тоифаси вакиллари иштирок этди ва унда Майкл Чендлер Ден Ҳукерни биринчи раунддаёқ нокаутга учратди.Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб аввалроқ бу Макгрегор ва Порье билан ўзаро октагонга кўтарилган. 2018 йилнинг октябрида Конорни тўртинчи раундда оғритиш усули билан, 2019 йилнинг сентябрида эса Порьени учинчи раундда бўғиш усули орқали таслим этган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маслаҳатлар
Қишда касал бўлмасликнинг синалган 5 та усули
Маҳаллий
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси ва яна 3 масъулга ҳайфсан берилди
Дунё
«Россия баҳорда янги ҳужум бошлаш учун Украинадаги урушни музлатмоқчи» — Столтенберг