Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистондаги барча мактабгача таълим муассасаларида болаларга мақом ва бошқа миллий куйлар қўйиб берилади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Маданият вазирлиги

Фото: Маданият вазирлиги

Маълум қилинишича, маданият вазири Озодбек Назарбеков боғчаларда ҳар куни мақом ва миллий куйлар қўйиш таклифи билан чиққан. Ушбу лойиҳа Маданият вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида имзоланган меморандум асосида амалга оширилиши кутилмоқда.

Маданият вазирлиги мактабгача таълим муассасалари учун мақом куйларидан сараланган махсус мусиқий тўплам яратган.

«Болаларни мақом куйлари билан мунтазам баҳраманд этиш режалаштирилган», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, болаларга уларнинг тушлик дам олиш вақтларида белгиланган меъёр асосида мақом куйлари қўйиб берилади.

Аввалроқ Озодбек Назарбеков Қорақалпоғистон, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкент шаҳрида маданият объектлари ҳокимлик томонидан сотиб юборилгани ҳақида айтган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
«Ҳудудгазтаъминот» аҳолини газдан оқилона фойдаланишга чақирди
Маҳаллий
«Кимдир жавоб бериши, кимдир қусиши керак» — фаоллар газ ва электр муаммоси сабабчиларига жазо сўрамоқда
Маҳаллий
Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг уч ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди