Ҳар куни макияж қилиш тери учун зарарли экани ҳақида кўп гапирилади. Бу ростми ёки ёлғон? Қуйида бир неча мутахассислар билдирган фикрлар билан танишиш мумкин.

Фото: Cosmopolitan

Косметолог Таисия Петрова

Мен мижозларимга пардозни мунтазам равишда тозалашини маслаҳат бераман. Аввало, ишни косметикаларнинг таркибий қисмини ўрганишдан бошлаш керак. Кўпинча бундай воситалар талк ва титан диоксидини ўз ичига олади – бу моддалар эса терини қуритади. Ундан намлик чиқаради. Шунингдек, декоратив косметикалар тешикларга жуда чуқур кириб, ранг берувчи пигментларни тўсиб қўяди. Натижада яллиғланиш реакциялари юзага келади. Тошмалардан тортиб ҳуснбузарларгача.

Терини мунтазам тозалашнинг фойдаларидан яна бири – жуда ёғли косметик воситалардир. Агар таркибида минерал мой бўлса, бундан қочиб бўлмайди. Минерал мойлар терига селофан пакет каби таъсир ўтказади. Унинг остидаги тери нафас ололмайди, ўзини намловчи моддаларни чиқармайди. Бу эса қуриш, яллиғланиш, дерматит ва дерматозга олиб келади.

Фото: Cosmopolitan

Хулоса қилиб айтганда, тери чиндан ҳам макияждан танаффус қилиши керак. Унга ёрдам бериш учун ҳафтасига 1—2 марта детокс ташкил қилиш зарур. Шунингдек, юзни мицелляр суви билан ювиш ва намлантирувчи кремдан фойдаланиш керак. Бундан ташқари намлантирувчи ниоқблар ҳам жуда самарали ҳисобланади.

Врач-дерматолог Мария Бондарева

Кўп нарса терининг тури ва ҳолатига боғлиқ. Терига куни бўйи макияж берилгадан сўнг кечки пайт уларни ювиш ва дам олдириш зарур. Агар пардоз бир неча қатламдан иборат бўлса, аввал мицелляр суви, кейин кўпикли восита билан ювиш керак.

Агар тери зараланган бўлса, унда бўянишни камайтириш яхшироқдир. Агар бунинг иложи бўлмаса, дам олиш кунлари умуман пардоз қилмаслик зарур. Агар тери ёғли бўлса, махсус парвариш усулидан фойдаланиш керак. Шунингдек, бу борада косметолог билан биргаликда маҳсулот танлаш керак.

Фото: Cosmopolitan

Косметолог Даря Колесова

Биринчи савол – бу декоратив косметиканинг сифати билан боғлиқ. Ҳар доим танлов мавжуд: табиий маҳсулотлар ёки оммавий брендларга асосланган минерал косметика. Уларнинг таркиби тубдан фарқ қилади. Минерал косметикада тери ҳафтада бир кун дам олиши керак.

Шунингдек, уйқу вақтида ҳам тери тозаланган бўлиши керак. Терини декоратив косметикадан махсус воситалар ёрдамида тозалаш оддий ювишга қараганда бир неча баробар самарали ҳисобланади.

Косметолог Марям Багдасарян

Терининг яна бир муҳим вазифаси – нафас олишдир. Макияж эса бунга йўл қўймайди. Маҳсулотлар тери тешикларини беркитиб қўяди. Шунингдек, макияждан мунтазам фойдаланиш ёғ безлари, яллиғланиш ва юзда қора нуқталар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Тональ крем таркибида силикон ва спирт мавжуд. Улар терини қуриши ҳамда ажин тушишига олиб келади. Шунинг учун тональ кремдан кўра SPF’дан фойдаланиш афзалроқ.

Агар тональ кремидан воз кечишнинг иложи бўлмаса, қуйидагиларни синаб кўриш мумкин:

  1. тери турига мос келувчи тональ кремини танлаш керак. Бунинг учун консултантлардан ёрдам сўраш мумкин;
  2. тональ кремдан енгилроқ тузилган ёки кукунли упа билан фойдаланиш керак;
  3. тональ кремдан ҳар куни фойдаланмаслик зарур;
  4. ҳар қандай машғулотдан олдин бўяниш воситасини ювиш керак;
  5. терини тозалашда пардоз воситалари қолиб кетмаслиги учун яхшилаб ювиш керак;
  6. доимий равишда косметолог билан маслаҳатлашиб туриш зарур. Уй шароитида тўғри парвариш ҳамда даволаш чоралари терининг яхшиланишига ёрдам беради.