кўздан кечирмоқда. Президент ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 21 январь куни Бухоро вилоятига жўнаб кетган." data-action="zoom" class="border lazyload" />Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги «Бухоро Варнет» корхонасига тегишли иссиқхонада етиштирилган помидорларни кўздан кечирмоқда. Президент ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 21 январь куни Бухоро вилоятига жўнаб кетган.Фото: Президент матбуот хизматиАҚШ президенти Жо Байден ўзининг қасамёд маросимидан сўнг Вашингтондаги Линкольн мемориалида интервью бермоқда. Шавкат Мирзиёев 21 январь куни унга табрик йўллади.Фото: ReutersМадриддаги кўп қаватли уйда юз берган портлаш оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Портлаш бойлерни текшириш жараёнида юз берган.Фото: EPA / «Интерфакс»ДХХ Тошкент вилоятидаги фирмалардан бирининг раҳбарини нақд 3,72 миллион долларни фирибгарлик йўли билан олаётганида ушлади. У 460 гектар ерни боғдорчилик ва чорвачилик билан шуғулланмоқчи бўлган қибрайлик тадбиркор номига ўтказиб бериш учун шунча пул сўраган.Кадр: «Ўзбекистон 24»Тадқиқотчи Париж-Сарклай университетидаги наноилм ва нанотехнологиялар марказига ташриф буюрган Франция президенти Эммануэль Макронни суратга туширмоқда.Фото: Associated Press / The GuardianҲиндистоннинг Тамилнад штати Туласендрапурам қишлоғидаги Камала Ҳарриснинг суратларини кўтариб олган одамлар унинг АҚШ вице-президенти сифатида қасамёд қилганини нишонламоқда. Ҳарриснинг она томондан бобоси айнан шу қишлоқда туғилиб, вояга етган.Фото: Reuters«Кристоф» тўфони сабабли Буюк Британиянинг бир қатор ҳудудлари, хусусан, Ёркшир (суратда), Катта Манчестер ва Кембрижшир сув остида қолди.Фото: The Observer / The GuardianҚашқадарё вилояти прокурори Эркабой Тожибоев отаси томонидан муттасил калтакланган қаршилик боланинг қўлларини кўздан кечирмоқда. 21 январь куни ота бу ва яна бошқа фарзандларини ўлдириш билан таҳдид қилаётгани ёзилган видеоёзув ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.Фото: Қашқадарё вилояти прокуратурасиЛозаннадаги боғча тарбияланувчилари ёш болаларни Швейцариянинг бевосита демократик тизими билан таништиришга бағишланган машғулотда сайлов урнасидан фойдаланишни ўрганмоқда.Фото: Getty Images / The GuardianМаниланинг хароба қисмида яшовчи филиппинлик болалар ёрдам дастури доирасида тарқатиладиган бепул егулик учун навбатда турибди.Фото: Reuters / The GuardianРеспублика куни муносабати билан уюштириладиган парад репитициясида иштирок этаётган полициячилар. Амрицар, Ҳиндистон.Фото: Getty Images / The GuardianМосквадаги Қизил майдонда Ленин вафотининг 97 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда Лениннинг мавзолейи олдида юрган Лениннинг қиёфадоши.Фото: EPA / The GuardianШимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг қиёфадоши — Говард Икс ўзининг пуфак-ракетаси билан Гонконгдаги полиция бўлинмаси олдида салом йўлламоқда.Фото: ReutersХитойнинг Шицзячжуан шаҳрида коронавирусга чалинганларнинг яқинларини сақлаш учун 4 минг ўринлик карантин маркази қурилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна кўпая бошлаган.Фото: Associated Press / The GuardianДХХ томонидан 21 январь куни Сирдарё вилоятида «Жиҳодчилар» экстремистик оқимининг яширин гуруҳи аъзолари қўлга олингани эълон қилинди. Таъкидланишича, жиноий гуруҳ раҳбарлари Сардоба сув омбори билан боғлиқ сув тошқини оқибатида талафот кўрган масжидларнинг қайта қурилишига моддий кўмак йиғишни айтиб, Telegram’да хайрия гуруҳини очиб, банк пластик картасига эҳсон қилинган маблағларни Сурияга жўнатиш билан шуғулланган.Фото: Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизматиБағдод марказидаги гавжум бозорда икки террорчи-худкуш томонидан амалга оширилган портлаш оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди.Фото: Getty Images / «Интерфакс»Мексиканинг Тачапула шаҳридаги колумбиялик муҳожир Герсон, болакайнинг сочини олиш давомида, телевизор орқали Жо Байденнинг АҚШ 46-президенти сифатида қасамёд қилишини томоша қилмоқда. У имкон қадар кўпроқ пул ишлаб, АҚШга кетиш орзусида.Фото: ReutersБейт-Шемешдаги спортзалда исроиллик шифокор коронавирус текшируви учун фуқародан намуна олмоқда.Фото: EPA / «Интерфакс»Тошкентнинг Юнусота кўчасидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига светофор ўрнатилди. Бу жойда беш ой аввал 2,5 ёшли Темурхон Чеховский маст ҳайдовчининг қоидабузарлиги оқибатида ҳалок бўлган эди. Светофор Темурхоннинг акаси Амирхон Президент Шавкат Мирзиёевга видемурожаат йўллаганидан бир кун ўтиб ўрнатилди.Фото: «Дарё»Президент Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Бухоро вилоятига сафари доирасида Бухоро шаҳридаги IT-Park’да бўлиб, робототехникага қизиқувчи қизалоқ билан мулоқотда бўлди.Фото: «Дарё» / Мадина НурманМавзуга доир: Ангренда портлаган станция, сув босган муҳожирлар лагери, автомобиль йўлида кетаётган фил. 20 январь суратлари Ишсиз манекенлар, сумо мактаби, тескари Ер шари. 19 январь суратлари Совуқ ҳавода қотган лағмон, аравачада баланд минорага чиқаётган ногирон алпинист, судьянинг жасади. 18 январь суратлари
Изоҳ (0)