Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи давомида Bukhara Cotton Textile корхонаси фаолияти билан танишди, дея хабар қилмоқда Президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, Бухородаги BCT Cluster пахта-тўқимачилик кластери мамлакатда энг биринчи тузилганлардан. У давлат раҳбарининг 2017 йил 19 майдаги қарорига асосан ташкил этилган.

Мазкур кластер пахта етиштиришдан тортиб уни чуқур қайта ишлашгача бўлган барча технологик жараёнларни яхши ўзлаштирган. Хусусан, Ромитан туманидаги 8 минг гектар майдонда пахта етиштирилса, унинг толасидан ип йигириш, калавани бўяш, мато тўқиш ва кийим тикиш йўлга қўйилган.

Bukhara Cotton Textile корхонаси ушбу ишлаб чиқариш занжирининг охирги ҳалқаси ҳисобланади. Уни ташкил этиш учун 65 миллион АҚШ долларидан зиёд инвестиция йўналтирилган.

Яна бир муҳим жиҳати шундаки, ушбу корхона илгари қаровсиз бўлиб қолган собиқ тўқимачилик комбинати ўрнида пайдо бўлди. Бу ерда битта эски бино капитал реконструкция қилиниб, 19 та янги бино ва иншоотлар барпо этилди. Германия, АҚШ, Бельгия ва Франциядаги технологик линиялар, асбоб-ускуна ва дастгоҳлар билан жиҳозланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари корхонадаги иш жараёнини, маҳсулотлар сифатини кўздан кечирди.

«Жинси матолар ва маҳсулотлар чиқариш бўйича энг илғор давлатлар билан рақобат қилиш мумкин. Чунки еримиз, сувимиз, пахтамиз ўзимизники. Ишлайман деган ёшларимиз кўп. Таннархни яна пасайтирса бўлади. Лекин сифати халқаро даражада бўлса, дунёда албатта ўз ўрнини топади», – деди Шавкат Мирзиёев.

Мазкур тўқимачилик корхонасида 1500 нафар, кластер билан қўшиб ҳисоблаганда 6000 нафар ходим фаолият юритмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Bukhara Cotton Textile корхонасида дастлаб 8450 тонна калава ип йигирилади. Кейинги босқичда эса 15 миллион погонометр жинси матолар тўқилади. Учинчи, тўртинчи поғоналарда қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотга айлантирилади.

Таъкидланишича, бунинг иқтисодий самарадорлиги дунё бозорида 1 килограмм тола қиймати хом ашё сифатида 1,5 доллар бўлса, тайёр кийим қилиб сотилганда камида 25 долларга айланади.

Корхона ўзининг B Jeans брендига эга. Бу ерда йилига ўртача 12,5 миллион дона деним классик ва деним стретч шимлари ишлаб чиқарилмоқда. Мамлакатда уларнинг харидори кўпайиб боряпти. 2020 йилда Бухоро, Тошкент, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида савдо дўконлари ишга туширилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Келгусида мамлакат бўйича 50 та ана шундай дўкон очиш мўлжалланган.

Энг асосий мақсад эса ташқи бозорда ўрин эгаллаш. 2020 йилда 8,2 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилинган. Лекин бу биринчи қадамлар. Мамлакат элчихоналари кўмагида чет элларда савдо нуқталари ташкил этиш режалаштирилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу орқали йилига ўртача 50-60 миллион доллар миқдорида валюта тушумига эришиш мумкин.

Bukhara Cotton Textile корхонасида ишлаб чиқарилаётган жинси матолари рангининг табиийлиги билан ҳам ички ва ташқи бозорда устунликка эга. Бунинг учун чет элдан индигофера ўсимлиги уруғи олиб келиниб, 80 гектар майдонда етиштирилмоқда.

Давлат раҳбари маҳсулотлар турини кўпайтириш, дунёга машҳур брендлар билан ҳамкорликда кийимлар ишлаб чиқариш зарурлигини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу ерда 2021–2022 йилларга мўлжалланган Бухоро вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари, ёшлар бандлигини таъминлаш режалари тақдимоти ўтказилди.

«Халқ ичида юриб, ҳар бир ёшнинг муаммосини эшитиб, назоратга олиб, охир оқибат ҳал этиб берсак, вазият ўзгаради. Ёшлар ишлари агентлигининг асосий вазифаси шу бўлиши керак», – деди Президент.

Ёшларни касбга йўналтириш, тадбиркорликка ўқитиш, бизнеси ва ҳунармандчилигини очишга кўмаклашиб, бандлигини ошириш чоралари муҳокама қилинди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Шимолий Корея ҳарбийлари Жанубий Корея ва АҚШ машғулотларига жавобан ўт очган
Маҳаллий
«Аэрофлот» Тошкент ва Самарқандга мунтазам парвозларни йўлга қўяди
Спорт
ЖЧ—2022 да чорак финалнинг учта жуфтлиги маълум бўлди