• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев «Бухоро Варнет» агросаноат мажмуасига ташриф буюрди

    Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги «Бухоро Варнет» корхонасига ташриф буюрди. Президент 2019 йилда бу ерга келганида иш энди бошланган эди. Таъкидланишича, ҳозирги кунда у замонавий агросаноат мажмуасига айланмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, аввал бу ерда фақат иссиқхона бўлган, эндиликда унинг ёнида ўқув маркази, лаборатория ҳамда иссиқхоналар учун конструкциялар ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этилмоқда. Яъни, замонавий иссиқхоналар учун нима керак бўлса, шу ерда тайёрланади.

    Давлат раҳбари бу галги ташрифи чоғида мазкур мажмуанинг янги имкониятлари билан танишди.

    «Иссиқхоналар билан шунча йилдан бери шуғулланяпмиз, лекин профессионаллар йўқ эди. Энди бу йўналиш янги сифат босқичига чиқяпти», – деди Президент.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бухоро вилоятининг кўп ерлари шўрхок ва қумлоқ, сув эса танқис. Бундай жойларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун гидропоника усули жуда қулай. Шу боис 2018 йил 10 июлдаги Президент қарори билан «Бухоро-агро» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилган эди. Бу зона учун Жондор, Когон, Пешку, Ромитан ва Бухоро туманларидан 3 минг гектар ер ажратилди. Тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилиб, кластер тизимида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш учун кенг шароит яратилди.

    «Бухоро Варнет» корхонаси ҳам ана шу имкониятлар самараси. Лойиҳанинг умумий қиймати 120 миллион доллардан зиёд бўлиб, бу маблағнинг ҳаммасини тўғридан-тўғри хорижий сармоялар ташкил этади.

    Бугунги кунгача 10 миллион доллар ташқи инвестиция ўзлаштирилиб, 13 гектар майдонда иссиқхона қуриб битказилди, 260 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Яна 17 гектарда қурилиш ишлари давом этмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    2020- йили қарийб 20 миллиард сўмлик маҳсулот етиштирилиб, 1 миллион долларлик экспорт қилинган. 2021 йилда 26 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиниши режалаштирилган.

    Корхона учун қарийб 113 гектар ер ажратилган бўлиб, тўлиқ ишга тушганда йиллик қуввати 33,8 минг тонна бўлади, жами 2 мингга яқин иш ўрни яратилади.

    Президент 2020 йил 12 декабрь куни Хоразм вилоятида бўлганида йирик иссиқхоналар ҳузурида ўқув маркази очиб, шу йўналишга қизиққан тадбиркорлар ва ёшларни тайёрлаш кераклигини таъкидлаган эди. Давлат раҳбари «Бухоро Варнет» корхонасида ташкил этилган шундай марказни кириб кўрди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Бу тизим нима учун муҳим? Биринчидан, ёшларимизга ривожланган мамлакатлар мутахассислари онлайн режимда дарс беради. Иккинчидан, иссиқхоналар учун зарур материаллар маҳаллийлаштирилади. Энг муҳими, бозор талабига мос маҳсулот ишлаб чиқарилади», – деди Шавкат Мирзиёев.

    Шу ерда 2021 йил учун Бухоро вилоятида аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича тақдимот ўтказилди. Барча лойиҳалардан кўзланган ягона мақсад – аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини оширишда қишлоқ хўжалигини драйверга айлантириш.

    Шавкат Мирзиёевнинг Бухорога ташрифига оид бошқа хабарлар:

    • Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифини шамолдан зарар кўрган Олот туманидан бошлади
    • «Халқ дардини раҳбарларга лўнда қилиб қўйса, маҳалла раиси обрўли бўлади». Шавкат Мирзиёев Бухорода тўртта туман фаоллари билан учрашди
    • Олот–Тошкент темир йўл қатнови қайта тикланади ҳамда Олот ва Қоракўл туманларида ичимлик суви таъминоти 90 фоизга етказилади

    21.01.2021, 19:53   Изоҳ (0)   22231
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисасини ички ишлар ходимисиз расмийлаштириш тартиби белгиланиши кутилмоқда

    21.01.2021, 19:35

    «Ҳокимнинг ташаббуси ёруғ кун пайтида момақалдироқ ургандек бўлди» – маҳалла раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг МФЙларга нисбатан эътибори ҳақида

    21.01.2021, 19:23

    Ўзбекистонда иссиқлик таъминоти масалалари бўйича кун-у тун ишлайдиган диспетчерлик хизмати жорий этилди

    21.01.2021, 18:45

    Ўзбекистонда «Қалқон» номли енгил зирҳланган автомобиль ишлаб чиқарилди

    21.01.2021, 18:11

    Тошкентда ҳайдовчилар ўртасида автотранспорт воситаларининг тўхташ жойлари тўғрисида сўровнома ўтказилмоқда

    21.01.2021, 17:51

    Наманганда 96 млн сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

    21.01.2021, 17:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.