Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Халқаро пресс-клубнинг 30 декабрь кунги сессиясида Coca-Cola Bottlers Uzbekistan, Ltd МЧЖдаги давлат улушини сотиш бўйича олиб борилаётган тайёргарлик ишлари ҳақида гапирди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Бугунги кунгача 3 та таклиф келиб тушган. Тартиб-қоидага биноан буни ҳозир айта олмайман. Бу бўйича аукцион бўлади. Rotshild компанияси келган таклифларни йиғади. У аукционнинг бир ‘плошадка’си ҳисобланяпти. Масалан, Rotshild’лар ‘бу компания 40 миллион (доллар) билдирди, буниси 50 миллион ёки 70 миллион доллар’ деб келиб тушган таклифларни бизга тақдим этади. Кимдир 70 миллион бермоқчи бўлса, шу билан Ўзбекистон ҳукумати музокарани бошлайди. Бунинг маъноси шу нархни яна ҳам кўпайтириш бўлади’, — деган Жамшид Қўчқоров.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Ўзбекистон ҳукумати Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd МЧЖ ҚКдаги улушини хорижий инвесторга сотмоқчи эканлиги маълум қилинган эди. Европа тикланиш ва тараққиёт банки битимда воситачи сифатида иштирок этиши керак эди. Бироқ кейинроқ мамлакат ҳукуматининг устувор режалари ўзгаргани сабаб жараён тўхтаб қолган эди. 2020 йилнинг март ойида эса Coca-Cola Ўзбекистонга 31 миллион доллар инвестиция киритишни режалаштираётгани, июнь охирларида эса Coca-Cola компанияси оммавий савдолар асосида хусусийлаштирилиши тўғрисида хабар берилганди. Шу йилнинг августида эса Coca-Cola’нинг давлат улуши иккинчи маротаба сотувга қўйилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди