• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Яқин Шарқдаги халқлар мозаикаси ва Арманистон сиёсий вазияти

    Қорабоғ уруши якунланди, лекин унинг натижалари ва хулосалари ҳалигача экспертлар орасида баҳсларга сабаб бўлмоқда. Урушдаги мағлубият Арманистон учун нимани англатади? Озарбайжон ғалабадан қандай фойдаланади? Кавказдаги йирик ҳокимиятларнинг куч мувозанати қандай ўзгаради? «Дарё» колумнисти, сиёсатшунос Михаил Магид шу каби саволларга жавоб қидиради.

    Арманистон урушда мағлуб бўлгач, бу давлатдаги устувор саналган, ўзини бутун минтақа билан кескин зиддиятга қўйишга қаратилган мафкуранинг асли пуч экани ойдинлашди. Бугунги Эрдўғон Туркияси анчайин агрессив мамлакат бўлиб, ҳозирда Ливия, Сурия ва Ироқда жанглар олиб боряпти; у Иккинчи Қорабоғ урушида ҳам иштирок этди. Озарбайжонда эса авторитар тизим ҳукмрон. Лекин кичкинагина Арманистонни айнан шу давлатлар ўраб турибди.

    Яшаб қолиш учун арманилар йирик туркий халқлар билан ўз-ўзини қарама-қарши қўйишдан тийилиб, оддий одамлар билан, турк ва озарбайжон қўшнилар билан тил топишишни ўрганиши лозим. Шунингдек, ёдга олиш керакки, турклар, форслар, озарбайжонлар, курдлар, араблар ва яҳудийлар сингари арманилар ҳам Яқин Шарқнинг жуда гўзал ва ўта зиддиятли халқлар мозаикасининг бир қисмидир. Ҳамкорликдан ўзга чоранинг ўзи йўқ ва бўлмайди ҳам.

    Фото: BBC

    Фото: BBC

    Бу ҳаммага тааллуқли. Курдлар мамлакат аҳолисининг каттагина қисмини ташкил этиб турган ва уларнинг туғилиш кўрсаткичи туркларникидан юқори бўлган бир пайтда турк давлатининг курд масаласига нисбатан беписанд қараши ва курд шаҳарларида сайланган курд ҳокимларни қамоққа олиниб, давлат мактабларида курд тили ўтилмаслиги аллақачон партизанлар урушига – курд герильясига олиб келди.

    Эрон давлатининг ҳам мамлакатдаги йирик озарбайжон, курд, билуж ва араб жамоаларини эътиборсиз қолдиришга уриниши ва уларнинг тили ва маҳаллий мухторияти борасида тийишга ҳаракат қилиши ҳам истиқболсиздир. Лекин Эрон ҳеч бўлмаганда охирги пайтлар мактабларда озарбайжон тилини жорий қилмоқда. Исроил уч миллионга яқин араб истиқомат қиладиган Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғини эгаллашда давом этиши ва Фаластин масаласига эътиборсизлик қилиши ҳам худди шундай истиқболсиздир.

    Яқин Шарқда миллий унитар давлат мавжуд бўла олиши ҳар доим катта муаммо бўлади. Ҳудудларнинг мухторияти ва федерализм руҳиятидаги қандайдир янгича ечим ўйлаб топилмас экан, худди Яман ва Сурияда бўлгани сингари этник қарама-қаршиликлар ҳамда конфессиялар ўртасидаги зиддиятлар бу давлатларни ҳам парчалаб ташлайди.

    Лекин қудратли туркий мусулмон давлатлари альянси билан қуршаб олинган ва ўзини қўллаб-қувватлагувчи Россия билан ҳатто умумий чегаралари ҳам бўлмаган кичкинагина Арманистоннинг аҳволи бундан баттар. Бу моҳиятан сиёсий фалокатдир.

    Қорабоғдаги уруш шуни кўрсатдики, Арманистон мавжудлигининг ўзи ҳам савол остида экан. Россия қўшинларини мамлакат чегарасига жойламаганида эди, Арманистонни Туркия ва Озарбайжон армиясининг Нахичеван ва Қорабоғдан туриб берилган омихта зарбаси билан қоқ иккига бўлиб ташланган бўлар эди. Бу ҳолда Арманистон, Ереван ва унинг атрофларидан иборат даражагача кичрайиб, норасмий тарздаги турк вассалига айланган бўларди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ҳозирги Арманистоннинг мавжудлиги Россия қўшинларига боғлиқ, улар юқоридаги каби ҳолат рўй беришига йўл қўймади. Ҳозирда бу мамлакат Россияга тотал равишда муҳтож. Лекин Россия кучсизланса ёки бошқа сабаблар туфайли Арманистон масаласи билан шуғулланишни истамай қолса, унда нима бўлади? Ҳозир Арманистонга Россия етказиб бераётган қурол-яроғни ўз чегаралари орқали ўтказиб бериб турган Эрон ҳам ички Озарбайжондаги (Эрон Озарбайжонидаги) намойишлар босими остида ёки охирги йилларда анча яқинликка бориб қолган Туркия билан келишувга кўра чегарани ёпиб қўйса нима бўлади? Россия билан зиддиятда бўлган Грузия ҳам Туркия билан яқинлашса нима бўлади? Бу саволлар юзага чиқмаслигининг иложи йўқ.

    Узоқ вақт мобайнида мутахассислар Арманистоннинг ёмон геосиёсий аҳволига эътибор қаратиб келди ва вақт Арманистоннинг зарарига ишлаётгани ҳамда у мағлубият томонга қараб кетаётганини таъкидлади: бойроқ бўлган Озарбайжон давлати Исроил, Туркия ва Россиядан Арманистон учун қимматлик қиладиган қурол-яроғнинг катта миқдорини харид қилди; Озарбайжон армияси Арманистон билан 2016 йилдаги ҳарбий можарода ҳам яққол устунликни кўрсатиб қўйди. У Қорабоғ ва оккупация остидаги еттита туманни қайтариб олиш учун жиддий тайёрланди.

    Айрим армани сиёсатчилари, масалан, Жирайр Липаритян кабилар юқоридаги каби фактларни муҳокама қилиб, Қорабоғ масаласида муросасозликка асосланган юмшоқ ечимларни ҳам таклиф қилди. Арманистонда уларга эътибор кам қаратилди – етакчи партиялар ва жамият, афтидан, ҳарбий ғалабага ишонди. Армани халқига хос бўлган ва мураккаб қарорларни қабул қилишда матонат кўрсатиб, стратегик сиёсий фикрлай оладиган сифат ва хусусиятлар эндиликда, келажакда бошқа фалокатларни олдини олади, деб умид қилишдан бошқа чора қолмаяпти.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    24.12.2020, 13:33   Изоҳ (0)   30077
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Буюк Британия билан чегараларни ёпишдан фойда йўқ». Россиялик вирусологлар COVID-19’нинг янги тури қандай пайдо бўлганини айтди

    24.12.2020, 09:42

    Канада Moderna компанияси томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцинани маъқуллади

    24.12.2020, 09:33

    Буюк Британияда коронавируснинг яна бир янги штамми аниқланди

    24.12.2020, 08:20

    Путин 31 декабрни дам олиш куни деб эълон қилиш таклифини маъқуллади

    24.12.2020, 07:09

    Аргентина коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасидан фойдаланишга рухсат берди

    24.12.2020, 04:39

    Олимлар COVID-19’га қарши иммунитет камида 8 ой сақланиб туришини маълум қилди

    24.12.2020, 03:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нукусда “Меҳнат ва самара” 1-Хотин-қизлар форуми ўтказилди


    Ucell Тошкент метросига тушмоқда


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    payme: нима учун тўлов иловалари шахсни тасдиқлашни сўрайди?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    “Териси алмаштирилган негрлар”: нега америкаликлар ирландларни хўрлашган?

    8 феврал, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия 30 кунлик сулҳ учун шарт қўйди

    Дунё | 11 май, 17:35

    Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилиши мумкин

    Ўзбекистон | 11 май, 17:05

    “Бавария” “Реал” ҳамда “Барселона”нинг режаларини барбод қилиши мумкин

    Спорт | 11 май, 17:03

    Машҳур отасининг хоҳишига қарши чиққан, 3 фарзандли бўлса ҳам Анна Курниковага уйланмаган Энрике Иглесиас 50 ёшда

    Лайфстайл | 11 май, 16:35

    “Руслар ниҳоят ўйлай бошлашди” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 16:05

    АҚШ Украинага Патриот ракеталарини топширишини маъқуллади

    Дунё | 11 май, 15:30

    “Рома” ЕЧЛ учун тайёргарлик бошлади. Клуб ёзда кимларни харид қилмоқчи?

    Спорт | 11 май, 15:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.