Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Канада Соғлиқни сақлаш вазирлиги АҚШнинг Moderna компанияси томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцинани маъқуллади, мутахассислар вакцинанинг хавфсиз, самарали ва сифатли эканлиги ҳақида хулоса берган. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар қилди.

Фото: EPA

Фото: EPA

Қайд этилишича, мазкур вакцина Канадада маъқулланган иккинчи вакцина саналади. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги Moderna’дан 12 декабрь куни ариза олган. Мутахассислар «тўлиқ ва мустақил маълумотлар таҳлили»ни ўтказган ва препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги ишонч ҳосил қилган.

Расмийларнинг қайд этишича, иккинчи вакцина 18 ёш ва ундан катта бўлган шахслар учун мўлжалланган.

Moderna вакцинасининг Канадага етказиб берилиши яқин икки сутка ичида бошланади. Йилнинг охирига қадар мамлакатга 168 минг доза вакцина олиб келиш режалаштирилмоқда, 2021 йилнинг март ойи охирига бориб бу кўрсаткичнинг икки миллион дозага етиши кутилмоқда.

Канадада шу пайтга қадар 526 591 кишида коронавирус аниқланган, 438 178 киши касалликдан тузалган, 14 459 киши касаллик қурбонига айланган.

Аввалроқ Канада ҳар бир фуқароси учун 10 дозадан коронавирусга қарши вакцина буюртма қилгани маълум бўлганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар