Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев раислигида 18 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлиси бўлиб ўтади, дея хабар қилмоқда Президент матбуот хизмати.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, саммит кун тартибидан МДҲ доирасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг барча йўналишларида, шунингдек, янги хатар ва таҳдидларга қарши биргаликда курашиш соҳасида кўп қиррали муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболларини баҳолаш масалалари ўрин олган.

Давлат раҳбари ўз нутқида Ҳамдўстликнинг узоқ муддатли вазифалари борасида Ўзбекистон нуқтайи назарини тақдим этиши ва амалий шерикликни кенгайтиришга доир аниқ таклифларни илгари суриши кутилмоқда.

Мажлисда делегациялар раҳбарлари МДҲни 2030 йилгача бўлган муддатда яна-да ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ва уни амалга ошириш режасини кўриб чиқади. Ушбу ҳужжатларда ҳамкорликнинг яқин ва ўрта муддатли истиқболдаги стратегик мақсадлари ва асосий тадбирлари белгиланган.

Учрашув якунида Бирлашган Миллатлар Ташкилотига асос солинганининг 75 йиллиги муносабати билан ҳамда халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнотлар, шунингдек, Ҳамдўстлик фаолиятининг турли жиҳатларига доир, шу жумладан, 2021 йилда давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказиш жойи тўғрисидаги қарорлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Президент матбуот хизматининг таъкидлашича, пандемия билан боғлиқ мураккаб шароитларга қарамай, Ўзбекистоннинг Ҳамдўстликка раислиги концепцияси тўлиқ ҳажмда амалга оширилди. Ҳукумат раҳбарлари кенгаши, Иқтисодий кенгаш, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, МДҲнинг бошқа устав ва тармоқ органларининг мажлислари муваффақиятли ўтказилди.

Қатор муҳим ҳужжатлар, жумладан, 2030 йилгача муддатга мўлжалланган Иқтисодий тараққиёт стратегияси, Транспорт соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, туризм, спорт ва ёшларга оид сиёсат соҳаларида ҳамкорлик стратегиялари ва бошқалар қабул қилинди.

Умуман, 60 га яқин кўп томонлама тадбир ўтказилди, Ҳамдўстликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қиладиган 70 дан зиёд ҳужжат қабул қилинди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ўртасида онлайн саммит ўтказилгани, Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар якунлангани билан табриклагани ҳамда Ашраф Ғани Шавкат Мирзиёевга афғонлараро тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдиргани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?