Темур Исмоилович Давлетов Хива шаҳар ҳокими этиб тайинланди, дея хабар қилмоқда Хоразм вилояти ҳокимлиги.
Қайд этилишича, ташкилий масала Халқ депутатлари Хива шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида кўриб чиқилди.
Темур Давлетов Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Аввалроқ Хоразм вилоятининг Боғот туманига вақтинчалик ҳоким, Кегейли туманига янги ҳоким ҳамда Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасига янги бошлиқ тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)