Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12280.01
    • RUB 138.69
    • EUR 13415.91
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +11°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Шоу-бизнес

    Мерос қолдирилган истара: Болливуд афсоналарининг кино йўлини танлаган набиралари (фото)

    08.12.2020, 21:28 42771

    Ҳинд киносаноатида ўз ўрнига эга бўлган юлдузлар ва уларнинг изидан кетган набиралари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

    Чанд Берк ва унинг набираси Ранвир Сингх

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Актёрлик маҳорати, ташқи кўриниши билан Болливудда ўз ўрнига эга бўлган Ранвир Сингх — замонасида машҳур бўлган актриса Чанднинг набираси. Покистондаги христиан оиласида 12 фарзанддан биттаси ҳисобланган Чанд 1946 йилдан карьерасини бошлаган. Рақсга тушишни қойиллатгани сабаб уни «Панжобнинг рақсга тушадиган лилияси» деб аташган. У икки марта турмуш қурган, биринчи турмуши ўхшамаганидан кейин бизнесмен Сундара Сингха Бхавнани билан оила қурган. Иккинчи турмушидан бир қиз ва ўғилни дунёга келтирган. У ўғлини ўзи сингари санъатни танлашини истаган, аммо ўғли ота касбни танлаган. Орзусини набираси Ранвир амалга ошириб, бувисининг изидан кетди.

    Уша Киран ва унинг набираси Сайями Кхер

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    50 йилларда машҳур бўлган актриса аввалига актриса бўлиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган. У турмуш қурганидан кейин икки фарзандни: Адвайт ва Танвини дунёга келтирган. Адвайт моделлик билан шуғулланган кезлари Уттара билан танишган ва Саунскрути ва Сайями исмли фарзандлар дунёга келган. Сайями ҳам бувисининг изидан кетиб, илк бор «Мирза» фильмида суратга тушган.

    Пурнима ва унинг набираси Эмран Хашми

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Пурнима Дас Верма 40 йиллар охири 50 йилларнинг машҳур актрисаларидан. У икки марта турмуш қурган. Биринчи турмушидан бўлган Анвар Хашми, Фарида Жалал билан бирга суратга тушган. Аммо шунга қарамасдан, у карьера борасида муваффақиятга эришмаган. Аммо Анварнинг ўғли Эмран ижодкорлик борасида муваффақият қозонган. У «Гангстер» ва «Бир куни Мумбайда» сингари фильмларда суратга тушган.

    Нутан ва унинг набираси Пранутан Бахл

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Filmfare Award мукофотининг 5 карра совриндори, энг яхши актрисалардан бири Нутан — режиссёр Кумарсен Самарта ҳамда Шобхана Самартнинг қизи. Нутан Ражиш Бахл билан турмуш қурган ва ўғли Монишни дунёга келтирган. Мониш ҳам актёрликни танлаган. Монишнинг қизи Пранутан «Кундалик» фильмида рол ижро қилган, айни вақтда эса «Ҳелмет» комедиясида суратга тушмоқда.

    Раж Капур ва унинг набираси Ранбир Капур

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Раж Капур сингари актёрлар 100 йилда бир дунёга келиши аниқ. Ранбир Капурлар аждодига муносиб равишда маҳорати билан мухлислар қалбидан жой олишга ҳаракат қиладиган ижод вакилларидан. Filmfare Awards мукофотининг 6 карра совриндори Болливуд мухлисларини ранг-баранг роллари билан қувонтиришда давом этади.

    Шобхана Самарт ва унинг набираси Кажол

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Самарт-Мукержилар сулоласи ҳинд киносаноатида Капурлардан кам машҳур эмас. Сулола вакили ҳисобланган Шобхана Самарт 1930-1940 йиллар Болливуднинг машҳур актрисаларидан бири ҳисобланади. У актрисаликни мажбурликдан танлаб, суратга олиш майдончасида режиссёр Кумарсен билан танишган. Улар турмуш қурган ва Нутан, Танужу, Чатуру исмли қизлар ва ўғли Жайдипни дунёга келтирган. Танужининг қизлари Кажол ва Таниша бувисининг изидан кетиб актриса бўлишни танлаган. Кажол ижоддаги муваффақият борасида ҳатто холаси Нутандан ҳам ўзиб кетган.

    Мукеш ва унинг набираси Нил Нитин Мукеш

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Мукеш Чанд Матхур ҳинд киносида Раж Капур ижросидаги деярли барча қўшиқларни куйлаган. Мукешнинг уч қиз ва икки ўғил фарзанди бор. Набираси Нил Нитин дунёга келганида у аллақачон вафот этган эди. Нил «Сотқин Жонни» фильмидаги илк роли сабаб Filmfare Awards мукофотига сазовор бўлган.

    Сучитра Сен ва унинг набиралари Рия ва Райма

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Сучитранинг Уттат Кумар билан бирга суратга тушган фильми ҳинд киносининг классикаси бўлган. У 15 ёшида Дибанатха Сенага билан турмуш қурган ва Мун-мун исмли қизни дунёга келтирган. Сучитранинг қизи Бхаратга турмушга чиққан. Уларнинг фарзандлари эса карьерасини актрисалик билан боғлаган.

    Дхармендра ва Каран Деол

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    2019 йилда илк марта суратга тушган Каран актёрлик борасидаги маҳоратини тўлақонли очиб беролмаган. Шунга қарамасдан, буваси Дхамендра у билан фахрланади ва актёрлик карьерасида муваффақиятга эришишига ишонади.

    Шармила Тагор ва Сара Али Хон

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    60 йилларнинг энг яхши актрисаларидан бири бўлган Шармила турмушга чиққанидан кейин актрисаликка нуқта қўйган, аммо унинг фарзандлари Саиф Али Хон ва Соха Али Хон касб борасида унинг изидан кетган. Бир неча йил аввал эса Саифнинг биринчи турмушидан бўлган қизи – Сара Али Хон ҳам Болливудда дебют рол ижро қилган.

    Мавзуга доир:

    • Машҳурлик учун ўз касбидан воз кечган Болливуд актёрлари (фото)
    • Эрта турмуш қурган ва 16 ёшида она бўлган Болливуд юлдузлари (фото)
    • Ҳинд фильмларидаги ёвуз қаҳрамонларнинг соҳибжамол қизлари (фото)

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    × Lightbox Image

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентдаги хусусий боғчада болага тан жароҳати етказилди (видео)

    Бугун, 14:44

    Ғазода сулҳ бузилганидан кейин Исроил зарбаларидан яна ўнлаб фаластинликлар ҳалок бўлди (видео)

    Бугун, 14:37

    Фуқаролик жамияти институтларини урғулаган Мартин Чунгонг, натижалардан қониқмаётган Сенат раиси, нанотехнологияларни тавия этган Рам Аэр — Парламентлараро II Глоб...

    Бугун, 14:28

    Зеленский Россия билан уруш янги фазага ўтаётганини маълум қилди

    Бугун, 13:49

    Humo тўлов тизимининг устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ Давактив агентлигига ўтказилади

    Бугун, 13:39

    АТБ “Tenge Bank” Тhе Banker халқаро молия журнали томонидан Ўзбекистоннинг яхши банки деб топилди

    Бугун, 13:30
    Реклама

    FIDE Рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этувчи ўзбекистонлик шахматчилар рўйхати эълон қилинди

    Бугун, 13:22

    Қирғизистон МХДҚ раҳбари амалдорлардан барча фоҳишахоналарни зудлик билан ёпишни талаб қилди

    Бугун, 12:47

    Наманганда ноқонуний қум-шағал қазиб олиш натижасида давлатга 3 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

    Бугун, 12:37

    Тавсия этамиз

    Еса бўладиган итлар уюшмаси, ҳордиқ чиқараётган Исроил аскарлари, кўча рассомининг кўргазмаси — 30 ноябрь суратлари

    23:00 / 30.11.2023

    Нархлари ими-жимида оширилган Chevrolet Onix позициялари сотувда пайдо бўлди

    22:00 / 30.11.2023

    Фото: Наманганда қиш арафасида пишган анжир

    19:00 / 30.11.2023

    Таъзияга келган собиқ биринчи хонимлар, иш ташлаган ўқитувчилар, муҳтожларга тайёрланган кимчи — 29 ноябрь суратлари

    23:00 / 29.11.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.