• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев тармоқларга илм-фан ва инновацияни жорий қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни танқид қилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 3 декабрь куни илм-фан ва инновацияни ривожлантириш борасида олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар, тармоқ ва ҳудудлар олдидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, мамлакатда сўнгги тўрт йилда 28 та илмий ташкилот ва 4 та инновацион технопарк ташкил этилди. Олимларнинг иш ҳақи 3 баравар оширилди. Илмий ташкилотларнинг моддий-техник базасини янгилаш учун катта маблағлар йўналтирилди.

    «Бир сўз билан айтганда, соҳа учун ҳам моддий, ҳам ташкилий жиҳатдан барча шароит яратилмоқда. Лекин, йиғилишда таъкидланганидек, 100 дан зиёд илмий ташкилотлар фаолиятида, улар томонидан олиб борилаётган изланишларда ҳали сезиларли ўзгариш бўлгани йўқ. Масалан, 24 та муассаса ўтган йили халқаро тан олинган журналларда бирорта ҳам илмий мақола чоп этмаган. Инновация вазирлиги илмдан ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнларни ўзаро боғловчи яхлит тизим ва муҳитни йўлга қўя олмаяпти»,— дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.

    Маълум қилинишича, инновацион ишланмалар учун бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилаётган бўлса-да, танлов натижаси бўйича бор-йўғи 29 миллиард сўмлик 51 та лойиҳа шакллантирилган. Фанлар академияси тизимидаги 33 та илмий институт томонидан ўтган йили атиги 59 та патент олинган.

    Олий таълим муассасаларида илмий тадқиқотлар даражаси ўта паст, илм ва инновация масалалари бўйича масъул проректорлар умуман ишламаётгани қайд этилди.

    «Олийгоҳ, илмий ташкилотлар, тармоқ ва ҳудудлар ўртасидаги мулоқот қандай? Бугун кун тартибида мана шу савол турибди. Афсуски, мулоқот талаб даражасида эмас», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Видеоселектор йиғилишида илм-фан билан ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни таъминлаш, илмий институтларга буюртмаларни шакллантириш бўйича долзарб йўналишлар кўрсатиб ўтилди.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги йирик заводларда электр энергияси сарфини оптималлаштириш бўйича топшириқ берди

    Хусусан, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш, ҳудудларни ихтисослаштириш, юқори қийматли маҳсулотларни кўпайтиришга хизмат қиладиган ишланмалар зарурлиги таъкидланди. Чунки ҳудудлар иқлимига мос экин навларини яратиш, сифатли уруғлик тайёрлаш ишлари мутлақо қониқарсиз аҳволдалиги қайд этилди. Охирги икки йилда 108 миллион долларлик кўчат ва уруғлар импорт қилинган. 2020 йилда биргина картошка уруғининг импорти 2019 йилгига нисбатан 2 баравар ошган.

    Ҳудудларда хусусий уруғчилик корхоналари ташкил этиш, чет элдан бозорбоп навларни олиб келиб, маҳаллий шароитларга мослаштирган ҳолда уруғ брендлари яратиш зарурлиги таъкидланди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигига экинларнинг янги авлод гибрид уруғларини етиштириш ва уруғшунослик лабораториялари ташкил этиш вазифаси қўйилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Сув хўжалиги соҳасидаги муаммоларни ҳам илмий ечимлар орқали ҳал қилиш мумкин. Хусусан, суғоришда сув тежовчи технологияларни қўллаш кенгайиб бормоқда. Лекин бунда ўғитларни тўғри эритиш, суғориш вақтини аниқлаш, муддатида техник хизмат кўрсатиш бўйича тизим ташкил этилмаган. Ёмғирлатиб суғориш бўйича илмий тадқиқотларни амалиётга жорий этиш ҳам оқсамоқда.

    Шу боис Наманган, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида сув тежовчи технологияларга хизмат кўрсатадиган қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

    Хорижий молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган ирригация объектларини лойиҳалаштириш ишларига чет эллик мутахассислар билан бирга маҳаллий олимларни ҳам жалб қилиш муҳимлиги айтилди. Мисол учун, Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқариш бўйича 215 миллион долларлик лойиҳанинг 8 миллиони илмий изланишларга йўналтирилган.

    Хоразмда ташкил этилган Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази орқали вилоятдаги ирригация иншоотларини қайта лойиҳалаштириш, сув ресурсларини тўғри режалаштириш лозимлиги қайд этилди.

    Фармацевтика саноати импорт субстанцияларига боғланиб қолган. Аслида, мамлакатда уларни ишлаб чиқариш учун илмий салоҳият мавжуд. Мисол учун, Ўсимлик моддалари кимёси институти ўтган икки йилда Россия, АҚШ ва Францияга 4 миллион долларлик субстанция экспорт қилган. Мазкур институтда доривор ўсимликлар таркибини ўрганиш ва стандартлаштириш бўйича махсус лаборатория ҳамда клиникагача тадқиқотлар маркази ташкил этиш, олимларга грантлар ажратиш чоралари белгиланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Бир нарсани билишимиз керак: илмсиз, инновациясиз олдимизга қўйган мақсадларга ҳеч қачон эриша олмаймиз. Ҳисобот учун эмас, натижа учун ишлаш керак», — дея таъкидлади Президент.

    Хорижий клиникалар билан ҳамкорликда Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида жигар, буйрак, илик трансплантациясини, Республика кардиология марказида юрак билан боғлиқ инновацион амалиётларни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

    Илм-фанни ишлаб чиқариш билан боғлаш учун технопарклар имкониятидан кенг фойдаланиш лозимлиги айтилиб, бу борада олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва Инновацион ривожланиш вазирлигига тегишли кўрсатмалар берилди.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистон Global инновацион индекс рейтингида 30 поғонага кўтарилди
    • Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида илмни ривожлантириш учун 126 млн доллар йўналтирилади
    • Президент сув хўжалиги тизимига инновациялар киритиш учун «Лойиҳалаш гуруҳи»ни ташкил этиш ҳақида кўрсатма берди

    03.12.2020, 22:10   Изоҳ (0)   18513
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатларидаги 3 млрд тонна техноген чиқиндини қайта ишлаш вазифасини қўйди

    03.12.2020, 21:46

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги йирик заводларда электр энергияси сарфини оптималлаштириш бўйича топшириқ берди

    03.12.2020, 21:23

    Русланбек Давлетов: Чекловлар тўғрисида камроқ гапириш керак. Чеклашга жуда устамиз, шу пайтгача буни жуда ҳам зўр уддалаганмиз

    03.12.2020, 20:56

    Ўзбекистонда 2021 йилда Абдулла Орипов, Ўткир Ҳошимов ва Ботир Зокиров юбилейлари нишонланади

    03.12.2020, 20:21

    Журналист ва ёзувчи Сотволди Ражабов 74 ёшда вафот этди

    03.12.2020, 19:10

    Ўзбекистонда 2021 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

    03.12.2020, 18:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шомуродов келажаги борасида қарор қабул қилди — Romapress

    Спорт | 3 июл, 09:55

    “Калмар ўйини”нинг учинчи мавсуми Netflixʼда рекорд ўрнатди

    Кино | 3 июл, 09:51

    Бали қирғоқлари яқинида 65 киши бўлган паром чўкиб кетди 

    Дунё | 3 июл, 09:48

    Ўзбекистонда “чиройли” авторақам 800 млн сўмдан ортиққа сотилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 09:45

    USAIDʼнинг фаолияти бутунлай тугатилди

    Дунё | 3 июл, 09:06

    Ҳанси Флик “Барселона” раҳбариятига икки футболчини “сотилмайдиган” деб эълон қилган

    Спорт | 3 июл, 09:03

    АҚШ Исроилга бункерга қарши бомбалар етказиб бермоқчи

    Дунё | 3 июл, 08:34

    Ўзбекистонда автомобиль таъмири хизматларига талаб энг юқори бўлган ҳудуд аниқланди

    Ўзбекистон | 3 июл, 00:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.