Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бугунги кунда нафақат катталар, балки кичик ёшдаги болалар ҳам машҳур эртак-фильмчи совет режиссёрлари Александр Роу ва Александр Птушконинг ижодидан хабардор. Эртак-фильмларда ёддан чиқмайдиган қаҳрамонлар ролини ижро этган актёрлар ҳаёти қандай ўтгани эса ҳаммага қизиқ бўлса керак.

Александр Хвиля 1905-1976

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Афсонавий Аёзбобо ёшлигида бир кун келиб актёр бўлишини тасаввур ҳам қилмаган. Унинг ёлғиз онаси беш болани тарбия қилган. Шунинг учун ҳам Хвиля Темир йўллари ўқув юртини тамомлаганидан сўнг дарҳол котиб, тарозибон, хизматчи ва ҳисобчи бўлиб ишлай бошлайди. Шунга қарамай, у драма студиясидаги ўқишни ҳам тарк этмайди. 1924 йилда Украина давлат театри, у ердан Харков Шевченко театрига ишга кирган. Уруш бошланган йиллари актёр фильмларда рол ижро эта бошлаган. Шунингдек, Александр Роунинг картиналаридаги ажойиб образлари туфайли машҳурликка эришган.

Наталя Седих – 75 ёш

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Касби бўйича балерина бўлган Наталя Седих тўсатдан кино оламига тушиб қолган. Режиссёр Александр Роу телевизордан унинг чиқишларини кўрган, ўшанда 15 яшар Наталя муз устида «Ўлаётган оққуш» рақсини ижро этган. Роунинг икки эртак-фильмидан ташқари, Наталя бошқа фильмларда ҳам суратга тушган. Аммо у барибир ўз касбига содиқ қолиб, катта театр труппасида рақслар ижро этган. 1990 йилда раққосалик карьерасини якунлаган ва Москва театрига ишга кирган.

Светлана Орлова – 68 ёш

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Алёнушка ролини ижро этган актриса ҳам яна бир гўзал балерина – Светлана Орлова эди. У ўтган асрнинг 80 йилларида Внешторгда модель сифатида фаолият юритган. 90 йилларда эса ўзининг шахсий фитнес-клубини бошқарган.

Эдуард Изотов 1936-2003

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Изотовнинг актёрлик фаолияти бахтсиз ҳодиса туфайли якун топган. 1983 йилда актёр ва унинг рафиқаси валюта айирбошлаш вақтида ҳибсга олинган, у даврда бу жиноий иш деб ҳисобланган. Уч йиллик қамоқ жазоси актёрнинг руҳияти ва жисмоний ҳолатига ҳам салбий таъсир ўтказган. Озодликка чиққанидан сўнг актёр беш маротаба инсультни бошидан ўтказган, шундан сўнг унинг театрда ишлаши муаммолар туғдира бошлаган. Мажбурий нафақага чиққанидан кейин Изотовнинг аҳволи кескин ёмонлашган. Ҳаётининг сўнгги йилларида у бир нечта операцияларни бошдан кечирган. Унинг аҳволи кундан кунга ёмонлашиб, ҳаттоки яқинларини ҳам танимай қолган.

Павел Павленко 1902-1993

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Бир умрлик театр ва кинолардаги ижросидан сўнг 1976 йилда актёр нафақага чиққан. У актёрлик фаолиятини якунлаганидан кейин деярли ҳеч қандай маълумот сақланмаган. Актёр ёлғизликда вафот этган.

Вера Алтайская 1919-1978

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Веранинг кинодаги образларига қараб уни ақлли ва гўзал деб тахмин қилиш қийин. Режиссёр актрисага иқтидорни намоён қиладиган ҳамда муваффақият келтирувчи характерли ролларни топширган. Актриса ҳаётининг сўнгги йилларида спиртли ичимликка қарам бўлиб қолганлиги туфайли турмуш ўртоғи билан ажрашган, қизи билан муносабатлари бузилган, натижада оғир касалликдан вафот этган.

Георгий Милляр 1903-1993

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Георгий Милляр зодагонлар оиласида дунёга келган. У ёшлигидан мусиқа ва тилларни ўрганган. Милляр немис ва француз тилларини яхши билган. Шунга қарамай, 1917 йилда у онаси билан қийинчиликларга учраган. Милляр илк дебютини кутилмаганда амалга оширган. Спектакльда Золушкани ўйнайдиган актриса бетоблиги туфайли у раҳбариятни рол ижро эта олишига ишонтирган. Кейинчалик у машҳурликка эришишига сабаб бўлган Роу билан ишлай бошлаган. У онаси билан бирга яшар ва унинг шахсий ҳаёти атрофида турли миш-мишлар юрар эди. Кимдир у турмуш қуришни истамаслигини айтса, яна бошқаси уни фарзанд кўра олмасликда ҳам айблаган. Лекин Милляр 65 ёшида ўзидан ёшроқ бўлган қўшниси билан турмуш қурган. Улар ҳаётининг охиригача илиқ муносабатларини сақлаб қолган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди