«Боруссия Д» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Golden Boy—2020 совринига эга чиқди, дея хабар қилмоқда Tuttosport.
Ҳар йили Европанинг энг яхши ёш ўйинчисига тақдим этиладиган мазкур соврин учун курашда норвегиялик футболчи энг кўп овозни тўплаган. Ҳоланд «Барселона» форварди Ансу Фатини ортда қолдирган. Фати интернетда ўтказилган сўровномада ғолиб бўлган ва унга Web Golden Boy тақдим этилади.
Италиянинг энг яхши ёш ўйинчиси сифатида «Милан» ярим ҳимоячиси Сандро Тонали эътироф этилган.
Аввалроқ ушбу совринга даъвогар 20 нафар футболчи номи эълон қилинганди — Митчел Баккер (ПСЖ), Эдуардо Камавинга («Ренн»), Жонатан Дэвид («Лилль»), Альфонсо Дэвис («Бавария»), Сержиньо Дест, Ансу Фати (иккиси — «Барселона»), Фабиу Сильва («Вулверҳэмптон»), Фил Фоден, Ферран Торрес (иккиси — «Манчестер Сити»), Мэйсон Гринвуд («Манчестер Юнайтед»), Райан Гравенберҳ («Аякс»), Эрлинг Ҳоланд, Жейдон Санчо (иккиси — «Боруссия Д»), Каллум Ҳадсон-Одои («Челси»), Деян Кулусевски («Ювентус»), Родриго Гоэс, Винисиус Жуниор (иккиси — «Реал»), Букайо Сака («Арсенал»), Доминик Собослаи («Зальцбург») ва Сандро Тонали («Милан»).
Tuttosport томонидан топшириладиган ушбу мукофотга 2019 йилда «Атлетико» ҳужумчиси Жоау Феликс лойиқ кўрилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)