Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни Ўзбекистон давлат санъат музейининг янги биноси лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси буюртмаси билан дунёга машҳур япон меъмори Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага мувофиқ, музейнинг мавжуд биноси ёнида айлана шаклида уч қаватли янги иншоот қад кўтариши кўзда тутилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Бу қурилишнинг аҳамияти шундаки, музейнинг ҳозирги шароити билан мавжуд экспонатларнинг бор-йўғи 3 фоизини намойишга қўйиш мумкин. Янги иморат қурилгач, ушбу санъат даргоҳининг кўргазма майдони кенгаяди», -— дейилади расмий ахборотда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, лойиҳа музей биносининг тарихий қиймати ва яхлитлигини сақлаб қолган ҳолда меъморчиликдаги замонавий тенденцияларни ҳамда бугунги куннинг ижтимоий архитектурасини акс эттиради, «пойтахтимиз кўркига кўрк қўшади».