Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Клублар ўртасидаги 2020 йилги Жаҳон чемпионатининг муддати ўзгарди.

Фото: Yandex Photos

Фото: Yandex Photos

ФИФА матбуот хизматининг маълум қилишича, коронавирус пандемияси сабаб мусобақа декабрь ойидан 2021 йилнинг февралига кўчирилди. Мусобақа Қатарда бўлиб ўтади.

Шу тариқа «Бавария» бир йил ичида олтита совринга эга чиқиш имкониятини қўлдан чиқарди ва бу борада «Барселона»нинг рекордини такрорлай олмайди. Мюнхенликлар 2020 йилда бешта мусобақада ғолиб чиққанди — чемпионат, Германия Кубоги ва Суперкубоги, Чемпионлар Лигаси ва УЕФА Суперкубоги.

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳар бир минтақанинг энг яхши жамоалари ва мезбон мамлакат чемпиони («Ад-Дуҳайл») иштирок этади.

Бу мазкур форматда ўтадиган сўнгги мусобақа бўлади. Аввалроқ мусобақанинг янги формати тасдиқланган, унга кўра клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионат ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилиши ва унда 24 та клуб иштирок этиши маълум бўлганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар