АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситаларини назорат қилиш бошқармаси (FDA)нинг BD компанияси экспресс-тестлари (Илон Маск айнан шундай тестдан фойдаланган) ҳақидаги маълумотига кўра, антиген тестларнинг сезгирлик даражаси коронавирусни аниқлашга мўлжалланган молекуляр тестларникига нисбатан пастроқ.

«Бу тест салбий натижа бериши, яъни, COVID-19’ни юқтириб олган айрим одамларга нотўғри (сохта салбий) натижа чиқариб бериши мумкин», — дейилади FDA ахборотида. Бошқарма ахборотида таъкидланишича, агар антигенга топширилган тест салбий натижа берса, уни ПЗР услубига асосланган тест орқали текшириш лозим.

Жаҳонда коронавирус эпидемияси бошланган вақтда Илон Маск COVID-19 атрофида юзага келган ваҳимани аҳмоқлик деб атаган (шу баёнотидан бир ҳафта ўтиб у 5,5 миллиард доллар йўқотган эди), шунингдек, касаллик тарқалиши муносабати билан Калифорнияда карантин жорий этилишига қарши чиққан эди.